Осмонимиз очилиши керак, ҳеч қурса, тўловга қобилиятли туристлар кўпайиши учун
Ўзбекистонга келиб-кетиш йўлкирасининг ўзига 1 500 доллар сарфлагандан кўра, Европалик турист, гарчи
тўлов қобилияти юқори бўлсаям, шу пулга Туркия, Миср, Грузия ва Озарбайжонни тўлиқ турпакет шартларида танлайди.
Ўзбекистонга ўтган 2025 йилда 11,7 млн.турист, шундан 9,6 млн.и қўшни давлатлардан келган. Туристлар оқими асосан қўшнилар ҳисобига ўсмоқда, қўшниларнинг улуши 81,6%га етган (
2024 йилнинг 11 ойида 79,5% бўлган).
Топ-10 рўйхатда Европа иттифоқи ва Яқин шарқдаги бой давлатлардан вакиллик йўқ. Бу табиий, чунки монополистлар назоратидаги Ўзбекистонга авиақатновлар камида 2 карра қиммат ва осмонимиз ёпиқлиги бутун бошли иқтисодий секторларга зиён келтиришда давом этмоқда. Бирон бир мамлакат йўқки, авиабозорини очмай туриб мамлакатга тўловга лаёқатли туристик оқимни жалб қила олган бўлса.
Биз ўзбекистонлик истеъмолчиларни ўйлаб қачондир авиабозоримизни очишларини тасаввур этиш қийин, балки соф тижорат учун, хорижий туристлар оқими учун шу ишни қилишар?
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram