Европа иттифоқидан пул ўтказмалари 4 карра ошган!
2020 йил пандемия даври билан солиштирганда Ўзбекистонга эркин давлатлардан пул ўтказмалари 1,3 млрд.доллардан 2025 йилда 3,5 млрд.долларгача, яъни 2,6 каррдан зиёдга
ошган. Хусусан, Европа иттифоқидан меҳнат мигрантларимиз юбораётган пул ўтказмалари нақ 4 каррага ошган. Бу катта натижа, лекин имкониятлар тўлиқ ишга солинди, дегани эмас.
Нима учун эркин давлатлар, айниқса Европа иттифоқи меҳнат бозори биз учун муҳим? Бу аввало ватандошларимизнинг ҳуқуқлари таъминланиши билан боғлиқ. Қаерда меҳнат мигранти калтакланса, хўрланса, миллий, диний ё ирқий камситишларга учраса, асоссиз ва тўқима айбловлар тиркаб қамаб, урушга юборилса, ўша макондан тезроқ узоқлашишимиз, қаерда инсон инсондек кўрилса, барча қонуний ҳақлари фуқаролар каби бирдек таъминланса, ўша бозорлар устувор кўришимиз зарур.
Яқин шарқдаги охири кўринмаётган талатўплар, АҚШда сиёсий кайфиятнинг ҳаддан ташқари ўнглашаётгани ва антимигрант риториканинг кучаётганлиги меҳнат мигрантларимизни, айниқса ёшларни яна босқинчи мамлакат маконига йўл олишига туртки бермаслиги лозим.
Шу маънода Европа иттифоқи ва иттифоққа кирмаган Европа давлатлари ўзбекистонлик меҳнат мигрантлар учун иккинчи улкан бозорга айланиши учун барча қўшимча сиёсий ва иқтисодий имкониятларни ишга солиш керак бўлади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram