Очиқ осмонли Қозоғистондан нисобда 4 карра, сонда 2 карра орқадамиз
2025 йилда
Қозоғистон аэропортлари 31,8 млн.йўловчи ташиган. Солиштириш учун, Ўзбекистон аэропортлари орқали 15,5 млн.йўловчи ёки 2,05 карра кам йўловчи ташилган.
Нисоб олинса, ҳар бир қозоғистонлик ҳисобига ўртача 1,6 марта учиш, ҳар бир ўзбекистонлик ҳисобига ўртача 0,4 марта учиш тўғри келади.
Қозоғистон аэропортлари орқали 173,3 тонна (Ўзбекистон аэропортлари орқали 98,3 тонна) юк ташилган.
Қозоқ аэропортлари хизмат кўрсатган йўловчиларнинг 52%и ёки 16,4 млн.ини хорижий авиакомпаниялар ташиган. Қандай қилиб дейсизми? Чунки мамлакатнинг 17 та аэропортида очиқ осмон режими амал қилади (илк марта 2019 йилда жорий қилинган ва 2027 йил охиригача узайтирилган). "Бешинчи ҳаво эркинлиги” Қозоғистоннинг барча йирик аэропортлари - хусусан, Астана, Алмати ва Чимкент аэропортларида ҳам амал қилади.
Қачонлардир, 2020 йил ёзида, айни пандемия пайтида (ҳеч ким усмас пайти) Ўзбекистон ҳам бир неча ойга
"очиқ осмон режими" жорий қилганини ҳозир ҳеч ким эсламаса керак а?
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram