avatar
bakiroo
@the_bakiroo
24.01.2026 11:40
Метанда юрадиган Cobalt'дан Seagull электромобилига оммавий ўтиш қандай юз беради?

Албатта, электромобилда такси хизматини кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сонини 300 минг нафарга етказиш вазифаси қўйилгани жуда хурсанд қилади. Бу ҳар 3 таксичидан бири электромобилга ўтиши керак дегани. Лекин айнан арзон ва оммабоп электромобиллар учун тақиқ ролини ўтаётган утилизация йиғими сақланиб қолса, бу мақсадларга эришиш имконсиз кўринади.

Ҳозирда Ўзбекистонда "маҳаллий ишлаб чиқарувчи"нинг энг арзон электромобили бу 208,3 млн.сўмлик ёки 17 350 доллардан бошланадиган Seagull. Хитойда мазкур электромобиль 7 745 доллардан бошлаб сотилади.

Энди, савол: қайси ўзбанд агар афзаллик кўрмаса, Cobalt'ини ташлаб ўз ихтиёри билан электромобилга ўтади? Ё мажбурланадими?

Балки иқтисодиётимизни энергетик қайта қуриш учун 3 йилгами, 5 йилгами арзон ва оммабоп электромобиллар учун утилизация йиғими ва бошқа нобож тўсиқларни олиб ташлаш керакдир? Тор доиралар манфаатларидан воз кечишнинг айни пайти эмасми?

Наҳотки қўшнимиз Тожикистон қилган ишни қила олмасак? Қўшниларимиз электромобилларни нафақат божлардан, бошқа турли кўринишдаги йиғим ва ҳатто ҚҚСдан ҳам 10 йилга озод қилишган.

Ҳа, метанда ҳаракатланадиган автомобиллар учун истиқбол тобора ёмонлашиб бораверади.

Турли расмий рақамларга кўра Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4,7 млн.дан ортиқ автотранспорт воситаларининг 65%дан зиёди метанда ҳаракатланади.

Таксичилик билан шуғулланадиган ўзбандларнинг мутлақ катта қисми айнан метанда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланишади. Метан заправкалар йилига 6 млрд.куб атрофида газ истеъмол қилади. Ўзбекистонда газ қазиб олиш йилдан-йилга катастрофик даражада қисқариб бораётгани фонида чекловлар энг аввало айнан метанн заправкалар фаолиятига тааллуқли бўлиб бормоқда. Илгари, 2023 йилгача қишнинг бир неча кунида бир неча соатлик чекловлар кузатилган бўлса, охирги йилларда чекловлар куздан баҳоргача давом этмоқда. 2026 йилда аҳвол яхшиланиб қолишини кутиш жуда қийин (Стратегия-2030 лойиҳасига кўра, газ қазиб олиш яна 4,4 млрд.кубга қисқаради)
Telegram
bakiroo
Утилизация йиғими 40 йиллик Дамасга йўқ, электромобиль Seagull'га эса бор Экология суперқўмитаси тор манфаатлар учун амал қилаётган, лекин миллий иқтисодиётимизга қўшиб табиатимизни ҳам расво қилаётган жуда кўп абсурд қарорларни бартараф этишига тўғри келади. Шулардан бири электромобиллар учун жорий қилинган ва Яшил иқтисодиёт йилида 4 карра оширилган утилизация йиғими ҳисобланади. Тасаввур қилишингиз учун Хитойдаги нархи 7 745 доллардан (93 миллион сўм) бошланадиган Seagull учун 4 120 доллар (49,4 миллион сўм) утилизация йиғими тўланади (қийматининг 53%и). Яъни арзон ва экологик электромобиллар учун утилизация йиғими аждарҳо бождан бадтар тўсиққа айланган. Бутун Ўзбекистон иқтисодиёти ва табиати учун зарарли бу тўсиқ битта контора — ўзи утилизация йиғимидан озод бўлган чайқовчи монополист манфаатлари учун қилинган. Айни пайтда 40 йилдан бери чиқаётган, ички ёнув двигателли Дамас учун яширин қарор билан утилизация йиғими тўланмайди. Қани бу ерда мантиқ? 20 йил аввал Хитойнинг, айниқса пойтахт Пекиннинг…
112 28.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram