Утилизация йиғими 40 йиллик Дамасга йўқ, электромобиль Seagull'га эса бор
Экология суперқўмитаси тор манфаатлар учун амал қилаётган, лекин миллий иқтисодиётимизга қўшиб табиатимизни ҳам расво қилаётган жуда кўп абсурд қарорларни бартараф этишига тўғри келади. Шулардан бири электромобиллар учун жорий қилинган ва Яшил иқтисодиёт йилида 4 карра оширилган
утилизация йиғими ҳисобланади.
Тасаввур қилишингиз учун Хитойдаги нархи 7 745 доллардан (93 миллион сўм) бошланадиган
Seagull учун 4 120 доллар (49,4 миллион сўм) утилизация йиғими тўланади (қийматининг 53%и). Яъни арзон ва экологик электромобиллар учун утилизация йиғими аждарҳо бождан бадтар тўсиққа айланган. Бутун Ўзбекистон иқтисодиёти ва табиати учун зарарли бу тўсиқ битта контора — ўзи утилизация йиғимидан озод бўлган
чайқовчи монополист манфаатлари учун қилинган.
Айни пайтда 40 йилдан бери чиқаётган, ички ёнув двигателли Дамас учун яширин қарор билан утилизация йиғими тўланмайди.
Қани бу ерда мантиқ?
20 йил аввал Хитойнинг, айниқса пойтахт Пекиннинг экологияси ҳозирги Тошкентникидан бадтар бўлган. Улар қандай қилиб экологияни мувозанатлай олишди?
Биринчи навбатда тўғри иқтисодий қарорлар ва иқтисодий рағбатлар билан. Хусусан ёппасига электромобиллаштириш ҳисобига.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram