Энергетиклар газ қазиб олишни 62 млрд.дан 38,7 млрд.кубгача "етказишади"
Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон-2030» стратегияси лойиҳасида ҳозирги "
2030 йилда газ қазиб олиш ҳажмини 62 млрд.кубга етказиш вазифаси"ни
"Табиий газ қазиб олиш ҳажмини 186,8 миллиард куб метрга етказиш" вазифаси билан алмаштириш таклиф этилмоқда. О, зўрку, газ қазиб олиш каррасига ошадими, дейишга шошилманг. Бу 5 йиллик кумулятив рақам. Стратегияда бошқа рақамлар, масалан, электр энергияси истеъмоли йиллик кўринишда берилган бўлсада, айнан газга келганида газ қазиб олиш қулашда давом этишини кўздан "яшириш" учун кумулятив рақам кўрсатилган. Қойилмисиз?!
Демак, газ қазиб олиш келаси 2026 йилда 37,9 млрд.кубгача қулайди.
Йиллар бўйича ажратиб чиқилса:
2027 йилда 35,6 млрд.куб;
2028 йилда 33,4 млрд.куб;
2029 йилда 41,2 млрд.куб;
2030 йилда 38,7 млрд.куб газ қазиб олиниши керак.
Яъни Стратегияга бўйича 2030 йилда газ қазиб олишни аввалги мақсад 62 млрд.дан 38,7 млрд.кубгача тушириш (энергетиклар тилида етказиш) мақсад қилинмоқда.
Қизиқ, бунақа "ноу-хау" кимнинг калласига келди экан? Энергетика вазирлигидагиларнингми? Ё Ўзбекнефтегаздагиларнинг? Ўргатган энергоустозларингизга қойил!
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram