avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
вчера, 17:45
Бугун Gazeta онлайн нашри 18 ёшни қаршилади.

Газета ўз ўқувчилари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, элчихоналар, идоралар, бизнес, жамоатчилик ва маданият соҳалари вакиллари қутловларини келтирибди.

Эътирофларни ўқиб чиқинг эринмасдан. Жамоа бекорга бунчалик мақталмаяпти.

👉 https://www.gazeta.uz/uz/2026/08/11/18th-anniversary/

Жамоанинг кейинги фаолиятига муваффақиятлар, эл этирофи бардавом бўлсин!

@shokirjonov
Газета.uz
Gazeta сиз учун нимани англатади? Нашримизнинг 18 йиллиги муносабати билан ўқувчилар табрикларини эълон қиламиз
Бугун Gazeta 18 га тўлди. Бизни ўнлаб ўқувчиларимиз, шунингдек, халқаро ташкилотлар, элчихоналар, идоралар, бизнес, жамоатчилик ва маданият соҳалари вакиллари қутлади. Табрикларнинг бир қисмини эълон қиларканмиз, самимий сўзлари учун барчага миннатдорлик билдирамиз.
👍 3
1
1 617
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
вчера, 17:12
1 сентябрдан эътиборан кўтарилаётган жарималар экан...

Фақат, қизил чироққа ўтиш жаримаси 2 БҲМ эмас, аллақачон 3 БҲМ — 1 млн 320 минг сўм бўлади.

@shokirjonov
🔥 5
1
👎 1
4 17 989
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
вчера, 13:43
Ипотека кредитига олинган уйга рўйхатга қўйиш осонлаштирилади

Ипотека ёки субсидия асосида уй олган фуқаролар энди хонадонига рўйхатдан ўтишда банк, суд ёки Мажбурий ижро бюросининг розилигини олишга мажбур бўлмаслиги мумкин.

Қонун лойиҳасига кўра, уй-жойга тақиқ ёки хатлов қўйилган бўлса ҳам, мулкдор ва унинг яқин қариндошларини шу манзилда рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда. Бу ипотекадаги уй эгалари учун муҳим енгиллик бўлиши мумкин.

Ҳозирги муаммо шуки, айрим фуқаролар ўз уйи бўла туриб, унда расман рўйхатдан ўта олмаяпти. Оқибатда фарзандини мактаб ёки боғчага жойлаштириш, поликлиникага бириктириш ва бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланишда қийинчиликлар юзага келмоқда.

Шу билан бирга, кредиторлар ва давлат органларининг манфаатлари ҳам ҳисобга олинмоқда. Рўйхатдан ўтаётган шахснинг бу ҳақда олдиндан ёзма розилиги олиниши белгиланмоқда. Қонун лойиҳаси парламентда депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@shokirjonov
4
👍 1
4 1.3K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
вчера, 12:45
СССРни тиклашни тарғиб қилиб келган фуқаро 4 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ёпиқ мажлисида Азиз Ҳакимовга нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди. Суд уни бир қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, 4 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Суд маълумотига кўра, Ҳакимов Жиноят кодексининг туҳмат, ҳақорат қилиш ҳамда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга оид моддалари бўйича айбдор деб топилган. Шу билан бирга, унга нисбатан қўйилган урушни тарғиб қилиш айблови бўйича жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли оқланган.

Суд ҳукми билан Рақамли технологиялар вазирлигига Ҳакимов юритган Telegram’даги «Comrade_Aziz» каналини блоклаш мажбурияти ҳам юклатилди. Иш бўйича олти нафар жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш учун фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Азиз Ҳакимов ижтимоий тармоқларда СССРни қайта тиклаш ғоясини илгари сургани, Ўзбекистон суверенитетига қарши чиқишлари ҳамда тарихий воқеаларга оид кескин баёнотлари билан танилган. У 2025 йилда журналист Шерзодхон Қудратхўжани камситгани учун 18,75 млн сўм жаримага ҳам тортилган эди.

@shokirjonov
👏 34
👍 7
😁 4
👎 1
5 11 1.6K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
вчера, 06:58
"Пахтакор" футбол клуби авиаҳалокатга учраганига 47 йил бўлди...
😢 26
7 2K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
10.08.2026 11:26
👍 32
😁 1
3 2.3K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
10.08.2026 09:26
Ҳа. Ғирт пиёдалар юрадиган йўллар керак. Болалар коляскасидан бошқа "техника" ҳаракатланмайдиган. Битта Самарқанддамас, ҳамма шаҳарларда.

@shokirjonov
💯 36
4 4 2.3K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
10.08.2026 08:35
Ўзбекистонда риэлторларга энди имтиҳон ва сертификат керак бўлади

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қоидалари ўзгарди. Янги қонунга кўра, кўчмас мулк бозорида ишлаш учун мутахассислар махсус ўқувдан ўтиши, имтиҳон топшириши ва малака сертификати олиши керак бўлади.

Янги таҳрирдаги қонун 2026 йил 8 ноябрдан кучга киради. Соҳа фаолиятини Давлат активларини бошқариш агентлиги тартибга солади. Риэлторлар ва кўчмас мулк агентликлари расман ишлаши учун Ягона реестрга киритилиши шарт.

Риэлторлик хизматлари энди фақат уй-жой сотиш ёки ижарага бериш билан чекланмайди. Қонун кўчмас мулк ва унга бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ битимларда воситачилик қилиш, савдоларни ташкил этиш, мол-мулкни ишончли бошқариш, шунингдек, ахборот, маслаҳат ва реклама хизматларини ҳам қамраб олади.

Қисқаси, энди «уй сотишни дўндираман», деган гапнинг ўзи риэлтор бўлиш учун етарли эмас: имтиҳон ҳам топшириш керак. Сиз ҳам уйни риэлтор орқали сотишда ёки сотиб олишда ишончли инсонга дуч келганингизни аниқлаш учун унинг сертификатини сўрайсиз.

@shokirjonov
👍 6
2
3 9 2.3K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
10.08.2026 07:31
Банкдан 500 долларгача валютани паспортсиз олиш мумкин

Бугундан Ўзбекистонда банкдан паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз нақд чет эл валютасини олиш лимити беш бараварга оширилди. Энди 500 долларгача валютани ҳужжат тақдим этмасдан харид қилиш мумкин.

Аввалги тартибда паспортсиз олиш мумкин бўлган валюта миқдори 100 доллар билан чекланган эди. Янги қоида билан бу лимит 500 долларга етказилди.

Янги тартиб Марказий банк ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тайёрланган таклифлар асосида жорий этилди. Асосий мақсад — банк хизматларини соддалаштириш билан бирга молиявий операцияларни назорат қилиш ва уларнинг шаффофлигини таъминлаш.

@shokirjonov
👍 9
1 2 2.1K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
09.08.2026 06:50
1 сентябрдан йўл ҳақи автобусга чиқишда тўланиши мажбурий бўлади

Тошкентда 1 сентябрдан йўловчилар автобусга чиқиши билан йўл ҳақини тўлаши шарт бўлади. Янги тартиб брутто-шартнома асосида ишлаётган барча шаҳар автобусларида амал қилади.

Йўловчи йўл ҳақини транспорт ёки ижтимоий картани валидаторга теккизиш, банк картаси, смартфон ёки бошқа контактсиз тўлов воситалари орқали амалга ошириши мумкин. Имтиёзли йўловчилар ҳам автобусга чиқиш пайтида ўз имтиёзини валидатор орқали тасдиқлаши керак бўлади.

Энг муҳими, автобусга чиқиб, имтиёзни тасдиқламаслик, тўловни кечиктириш ёки умуман тўламаслик 42 000 сўм жаримага сабаб бўлиши мумкин. Янги тартиб йўл ҳақи тушумини тўлиқ ҳисобга олиш ва жамоат транспортида тўлов интизомини кучайтиришга қаратилган.

Демак, 1 сентябрдан автобусга чиқишда қилинадиган биринчи иш — валидатор билан “саломлашиш” бўлади.

@shokirjonov
👍 9
22 9 2.1K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
09.08.2026 04:02
Қизил муқовали, фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ("загранпаспорт") билан автомобил бошқарса бўладими?

Бўлади! Жавоб видеода.

@shokirjonov
👍 12
1 15 2K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
08.08.2026 15:51
Самарқанд шаҳри ҳудуди кенгайтирилади. Самарқанд тумани тугатилади

Самарқанд шаҳри ҳудуди қўшни туманлар ҳисобидан қарийб 17,2 минг гектарга кенгайтирилади.

Қўшиладиган энг катта ҳудуд Самарқанд тумани ҳисобига тўғри келади — 13 308 гектар. Шунингдек, Оқдарёдан 1410,6 гектар, Тойлоқдан 1265,6 гектар ва Паст Дарғомдан 1242,3 гектар ер шаҳар таркибига қўшилади. Самарқанд туманининг қолган ерлари Тойлоқ туманига қўшиб берилади ва бу туман тугатилади.

Чегараларни қайта кўриб чиқишдан асосий мақсадлардан бири аҳоли дуч келаётган кадастр ва коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш. Масалан, айрим кўп қаватли уйларнинг бир қисми шаҳарга, бошқа қисми эса туманга қараб қолгани сабабли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва коммунал хизматлардан фойдаланишда ноқулайликлар юзага келган.

Шаҳарнинг кенгайиши транспорт масаласини ҳам кун тартибига чиқаради. Янги ҳудудларни марказ билан боғлаш, ички йўллардаги тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилаш учун транспорт мастер-режаси такомиллаштирилмоқда.

@shokirjonov
👍 9
2
1 21 2.6K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
08.08.2026 12:25
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида блогерлар кенгаши тузилди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида Блогерлар ижодий кенгаши иш бошлади. У блогерларни бирлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда касбий ривожланишига кўмаклашишни мақсад қилган.

Ташкилот 7 август куни ўтказилган тадбирда тақдим этилди. Уюшма раиси Шуҳратжон Орипов блогерлар бугун анъанавий ОАВ билан бир қаторда жамоатчилик фикрини шакллантириш ва ахборотни тезкор тарқатишда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

Кенгаш блогерлар учун давлат ва бошқа ташкилотлар билан мулоқот майдони бўлиши, ахборот олишда муаммо, таҳдид ёки босимга дуч келган ҳолатларда ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдам кўрсатиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, блогерлар учун семинар ва тренинглар, медиа саводхонлик, ҳуқуқий ва этик билимларни ошириш ҳамда рақамли хавфсизлик бўйича курслар ташкил этилади.

Дастлаб кенгашга журналист ва блогер Элдор Асанов раҳбарлик қилиши хабар қилинган эди. Кейинроқ у бу лавозимни қабул қилишдан бош тортганини маълум қилди. Асановнинг айтишича, у кенгаш ўрнига блогерлар клубини ташкил этишни таклиф қилган.

@shokirjonov
😁 25
4
👍 1
2 2K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
08.08.2026 11:33
Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича ишлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонунчилик ҳужжати лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Янги тартиб жорий этилса, Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича барча маъмурий ишлар Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги «Маъмурий амалиёт» модули орқали электрон шаклда юритилади. Иш материаллари ва далиллар судларга ҳам электрон кўринишда юборилади.

Фуқаролар ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида «ягона дарча» ва «экстерриториаллик» тамойиллари жорий этилиши режалаштирилмоқда. Яъни маъмурий иш бўйича мурожаатни фуқаро доимий яшаш жойидан қатъи назар, мамлакатнинг исталган ҳудудий марказида топшириши мумкин бўлади. Қабул жараёнида open space, яъни тўсиқларсиз мулоқот усулидан ҳам фойдаланилади.

Қоидабузарликларни расмийлаштиришда планшетлардан фойдаланиш, электрон баённомани электрон рақамли имзо ёки бармоқ изи орқали тасдиқлаш таклиф қилинмоқда. Суд қарорлари ва хабарномалар эса мобил иловалар, SMS ҳамда шахсий кабинет орқали юборилади.

Лойиҳа ҳозирча муҳокама босқичида. Ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.

@shokirjonov
👎 5
1
👍 1
2 2.1K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
08.08.2026 10:29
Кредит рекламаси энди «тўлолмаслик хавфи»дан огоҳлантиради

Ўзбекистонда кредит ва бошқа молиявий хизматлар рекламасига мажбурий огоҳлантириш киритилади. Сенат 7 августда «Реклама тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартишларни маъқуллади.

Янги талабга кўра, молиявий хизматлар рекламасида улардан фойдаланиш ва қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бўлиши шарт. Яъни рекламада энди фақат «қулай кредит» ёки «осон тўлов» эмас, унинг масъулияти ҳам эслатиб ўтилади.

Қонун ўзгаришлари аҳолининг, жумладан тадбиркорларнинг молиявий ва суғурта саводхонлигини оширишга қаратилган. Ҳужжатда кредит маҳсулотини танлашда инсон ўз тўлов қобилиятини тўғри баҳолаши муҳимлигига алоҳида урғу берилган.

Шунингдек, суғурта саводхонлигини оширишга қаратилган ахборот ижтимоий ахборот тоифасига киритилади.

@shokirjonov
👍 5
2
1 3 2.2K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
08.08.2026 03:55
Твиттерда ёзишяпти:

«Мен тушунмайдиган нарсалар жуда кўплигини тан оламан. Лекин «Афросиёб» поездининг чипта тизимига умуман тушунмайман.

Бугун пешинларда маълум бўлдики, эртага эрталаб 8:30 да Тошкентга тренингда иштирок этишим лозим экан. Табиийки, самолётга чипта йўқ, «Афросиёб» поездига чиптани иловалардан излашга тушдим. Ҳар доимгидек, чипта умуман йўқ, ҳаттоки бизнес классга ҳам.

Таваккал қилиб, кутишга қарор қилдим. Агар 19:00гача чипта чиқмаса, тонг саҳар такси билан йўлга чиқишни мўлжаллаб қўйдим.
Яхшиям 18:00да 18:50 даги Самарқанд-Тошкент йўналишида Бизнес классда 1 та чипта пайдо бўлди, зудлик билан сотиб олиб, поездга чиқдим.

Энг қизиғи — Бизнес классдаги 7 та ўрин Тошкентгача БЎМ-БЎШ келди. Бу ҳали битта вагондан, қолган вагонлардан қанча жой бўш келаяпти худо билади.

Кўп ҳолларда чипта топа олмай таксида эзилиб келиб кетган кунларимни эслаб ёздим. Реално менга тушунарсиз: НЕГА ЖОЙЛАР БЎШ бўлсада реализацияга чиқармайсизлар?

Бўлиши мумкин, қайсидир валломатга вада бериб қўйгандирсизлар ёки қўрқасизлар, лекин ҳеч бўлмаганда 1 соат қолганда чипталар сотувга чиқариб юборилиши керакку...

Компанияга келтираётган млрдлаб зарар-ку, майли энди, буни сизларга бир тийинлик қизиғи йўқ, лекин одамларга ноқулайлик туғдириб нимага эришасизлар?

Бу худдики зўр таом пиширилгану, ярмини сотиб, қолган ярмини халққа сотмасдан "ит ейди", деб олиб қўйишга ўхшайди...

@shokirjonov
😡 52
👍 41
💯 13
7
8 36 3.4K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
07.08.2026 15:36
Банкоматнинг носозлиги энди банкка қимматга тушиши мумкин

7 августдан бошлаб Ўзбекистонда банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи қурилмалар орқали хизмат кўрсатиш талабларини бузган банкларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилади.

Янги тартибга кўра, агар банкомат картадан пулни ечиб қолса-ю, нақд пулни бермаса, картани ичида ушлаб қолса ёки операция бажарилмаган бўлса ҳам маблағ ёки комиссия ечиб қолинса, бу қоидабузарлик сифатида баҳоланади. Бундай ҳар бир ҳолат учун банк 2 млн 60 минг сўм (5 БҲМ) жарима тўлаши мумкин. Агар қоидабузарликлар бир нечта бўлса, умумий жарима 123,6 млн сўмгача (300 БҲМ) етиши мумкин.

Яна бир муҳим ўзгариш — Марказий банк қонун талабларини қўпол бузган тижорат банклари раҳбарлари ҳақидаги маълумотларни, уларнинг тўлиқ исм-фамилияси билан бирга эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ички назорат, таваккалчиликларни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ёки бошқа қоидабузарликлар билан боғлиқ ҳолатларга нисбатан қўлланади.

@shokirjonov
👍 23
👏 4
🤔 2
2 34 5.3K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
07.08.2026 14:22
"22 сўтих томорқаси бор одамнинг уйида кетмон йўқ".

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев маҳаллаларда хонадонларни ободонлаштириш ҳақида гапирди.

@shokirjonov
👎 30
👍 9
🤔 1
1 86 10.6K
avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
07.08.2026 13:21
Shokirjonov news Наманган шаҳрининг собиқ ҳокимига 15 йил қамоқ сўралди Прокурор собиқ Наманган шаҳри ҳокими Анвар Отахўжаевни коррупцияга оид жиноятлар бўйича 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Айни пайтда жиноят иши бўйича суд муҳокамаси давом этмоқда. Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани жиноят ишлари судида кўрилаётган иш доирасида собиқ ҳоким билан бирга яна беш нафар шахс ҳам судланмоқда. Уларга ўзлаштириш ёки растрата, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ошириб юбориш, хизмат сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш ҳамда пора олиш-беришда воситачилик қилиш каби моддалар бўйича айблов қўйилган. Тергов маълумотларига кўра, Анвар Отахўжаев 2025 йил сентябрида қўлга олинган. У тадбиркордан 35 сотих ерда кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини олиш ва лойиҳани молиялаштиришга кўмаклашиш эвазига 60 минг доллар талаб қилганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирча суд ҳукми чиқарилмаган. Суд жараёни давом этмоқда ва якуний қарор суд томонидан эълон қилинади. @shokirjonov
Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев 11 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 7 августдаги ҳукми билан Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев Жиноят кодексининг 167, 168, 205, 206, 207, 209 ва 210-моддаларининг тегишли қисм ва бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

@shokirjonov
👎 10
👍 3
1 2 2.4K

Shokirjonov news

10.3K
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Reklama uchun: 👉 @manager1_robot

Murojaat boti: 👉 @shokirjonovbot
Открыть в Telegram