Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича ишлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонунчилик ҳужжати лойиҳаси жамоатчилик
муҳокамасига қўйилди.
Янги тартиб жорий этилса, Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича барча маъмурий ишлар Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги «Маъмурий амалиёт» модули орқали электрон шаклда юритилади. Иш материаллари ва далиллар судларга ҳам электрон кўринишда юборилади.
Фуқаролар ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида «ягона дарча» ва «экстерриториаллик» тамойиллари жорий этилиши режалаштирилмоқда. Яъни маъмурий иш бўйича мурожаатни фуқаро доимий яшаш жойидан қатъи назар, мамлакатнинг исталган ҳудудий марказида топшириши мумкин бўлади. Қабул жараёнида open space, яъни тўсиқларсиз мулоқот усулидан ҳам фойдаланилади.
Қоидабузарликларни расмийлаштиришда планшетлардан фойдаланиш, электрон баённомани электрон рақамли имзо ёки бармоқ изи орқали тасдиқлаш таклиф қилинмоқда. Суд қарорлари ва хабарномалар эса мобил иловалар, SMS ҳамда шахсий кабинет орқали юборилади.
Лойиҳа ҳозирча муҳокама босқичида. Ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram