Банкоматнинг носозлиги энди банкка қимматга тушиши мумкин
7 августдан бошлаб Ўзбекистонда банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи қурилмалар орқали хизмат кўрсатиш талабларини бузган банкларга нисбатан молиявий санкциялар
қўлланилади.
Янги тартибга кўра, агар банкомат картадан пулни ечиб қолса-ю, нақд пулни бермаса, картани ичида ушлаб қолса ёки операция бажарилмаган бўлса ҳам маблағ ёки комиссия ечиб қолинса, бу қоидабузарлик сифатида баҳоланади. Бундай ҳар бир ҳолат учун банк
2 млн 60 минг сўм (5 БҲМ) жарима тўлаши мумкин. Агар қоидабузарликлар бир нечта бўлса, умумий жарима 123,6 млн сўмгача (300 БҲМ) етиши мумкин.
Яна бир муҳим ўзгариш — Марказий банк қонун талабларини қўпол бузган тижорат банклари раҳбарлари ҳақидаги маълумотларни, уларнинг тўлиқ исм-фамилияси билан бирга эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ички назорат, таваккалчиликларни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ёки бошқа қоидабузарликлар билан боғлиқ ҳолатларга нисбатан қўлланади.
@shokirjonov
Обсуждение 2
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram