avatar
Bankxabar
@bankxabar
07.08.2026 02:32
⚡️ БУГУНДАН БАНКОМАТЛАРДАГИ ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАР УЧУН БАНКЛАРГА 123,6 МЛН СЎМГАЧА ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУМКИН
(Барча банкирлар ўқиб, ўрганиб, риоя этиши шарт!)

Бугун, 7 августдан Марказий банкнинг “Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисида”ги низомига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Энди банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи қурилмалар орқали хизмат кўрсатиш талаблари бузилган тақдирда банкларга нисбатан жарима ва бошқа молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.

Хусусан, картадан пул ечилиб, аммо банкомат нақд пулни бермаслиги, карта банкомат ичида қолиб кетиши ёки операция бажарилмаган бўлса-да маблағ ёки комиссия ушлаб қолиниши каби ҳолатларда банклар мижозлар ҳуқуқларини таъминлаши шарт.

☑️ Янги тартибга мувофиқ, банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш талаблари бузилса, ҳар бир аниқланган ҳолат учун 2 млн 60 минг сўм (БҲМнинг 5 баравари) жарима қўлланилиши мумкин. Агар бир нечта қоидабузарлик аниқланса, жами жарима 123 млн 600 минг сўмгача (БҲМнинг 300 баравари) етиши мумкин.

☑️ Шунингдек, Марказий банк энди тижорат банклари раҳбарларига нисбатан қўлланилган санкциялар ҳақидаги маълумотларни уларнинг тўлиқ Ф.И.Ши билан бирга эълон қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди. Бу банкни бошқариш, таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат талабларини бузиш, қонунга зид қарорлар қабул қилиш, қоидабузарликларни яшириш ёки манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиш каби ҳолатларга нисбатан татбиқ этилиши мумкин.

☑️ Эслатиб ўтамиз, Марказий банкнинг 1800 қисқа рақамли Алоқа маркази ҳам иш бошлади. Энди банк ва молиявий хизматларга оид саволлар, таклифлар ёки мурожаатлар билан 1800 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкин. Алоқа маркази мутахассислари мурожаатчиларга зарур маълумотларни тақдим этади, мурожаатларни қабул қилади ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштиради.

Каналга уланиш: @Bankxabar
МБ_3492_1_санкциялар_ва_жарималар_2026.pdf
2.13 МБ
835 38.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bankxabar

100.9K
Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!

Мурожаат учун: @Bankxabarbot
Тижорат масалалари бўйича: @bankxabar_ads_bot

Рус тилидаги канал: @Bankxabar_Ru
Открыть в Telegram