avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
08.08.2026 15:51
Самарқанд шаҳри ҳудуди кенгайтирилади. Самарқанд тумани тугатилади

Самарқанд шаҳри ҳудуди қўшни туманлар ҳисобидан қарийб 17,2 минг гектарга кенгайтирилади.

Қўшиладиган энг катта ҳудуд Самарқанд тумани ҳисобига тўғри келади — 13 308 гектар. Шунингдек, Оқдарёдан 1410,6 гектар, Тойлоқдан 1265,6 гектар ва Паст Дарғомдан 1242,3 гектар ер шаҳар таркибига қўшилади. Самарқанд туманининг қолган ерлари Тойлоқ туманига қўшиб берилади ва бу туман тугатилади.

Чегараларни қайта кўриб чиқишдан асосий мақсадлардан бири аҳоли дуч келаётган кадастр ва коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш. Масалан, айрим кўп қаватли уйларнинг бир қисми шаҳарга, бошқа қисми эса туманга қараб қолгани сабабли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва коммунал хизматлардан фойдаланишда ноқулайликлар юзага келган.

Шаҳарнинг кенгайиши транспорт масаласини ҳам кун тартибига чиқаради. Янги ҳудудларни марказ билан боғлаш, ички йўллардаги тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилаш учун транспорт мастер-режаси такомиллаштирилмоқда.

@shokirjonov
👍 9
2
1 21 2.6K

Обсуждение 1

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shokirjonov news

10.3K
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Reklama uchun: 👉 @manager1_robot

Murojaat boti: 👉 @shokirjonovbot
Открыть в Telegram