avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
01.06.2026 06:54
The Athletic ҳисоб-китобларига кўра, Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби УЕФА чемпионлар лигасидаги иштироки орқали 21.2 млн евро ишлаб олибди.

Олмаота ҳокимлиги йил бошида клуб ва унинг академияси учун млн евродан сал кўпроқ пул ажратган экан. Ўша пайтда хусусий клубга бюджетдан пул берилгани танқидга учраган.

Transfermarkt клуб таркибини 11.85 млн еврога баҳолаган.
👍 18
🔥 5
2
5 1.3K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
01.06.2026 06:05
Агар асосий мақсад энергияни тежаш бўлса, уни ишлатишни батамом тақиқлаш тўғри йўл бўлади.

Лекин яхши иқтисодиётда энергоресурслар бўйича асосий мақсад бошқа ресурслар билан бўлгани каби уларнинг тежалиши эмас, балки энг самарали нуқтага йўналиши бўлиши керак.

Ўзи экономика деганда тежаш эмас, самарадорликни ошириш тушунилиши лозим. Акс ҳолда, одамлар миллион сўмлик қиймат яратадиган вақтини 100 минг сўмлик ўтин қидиришга сарфлашга мажбур бўлади, 10 минг сўмлик газ тежаш учун.
👍 42
💯 18
6
👏 2
13 1.7K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
25.05.2026 14:07
Менимча, замонавий дунёда Старлинк ва дронлардан аҳолининг қанча қисми фойдалана олиши ҳам мамлакат мудофаа салоҳиятининг бир қиррасига айланиб улгурди.
🔥 25
💯 12
👍 7
3
7 4.9K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
21.05.2026 11:13
Комил Жалиловнинг Қобил Рўзиев билан суҳбатидан иқтибос:

Буюк Британиядаги докторантура тизимининг энг асосий жиҳати шундаки, у ишонч устига қурилган. Агар раҳбарим «Мен унинг ютуқларидан мамнунман», деса, ҳеч ким келиб буни шубҳа остига олмайди, чунки пировардида раҳбарим ўқув юрти олдидаги ўз обрў-эътиборини мен билан баҳам кўради. Агар мен унинг ишончини оқлай олмасам, кейинги сафар унинг сўзларига ҳурмат билан қарашмайди. Шу боис бу ерда жараённинг ўзи иккинчи даражали; жараён — мени ҳам, раҳбарни ҳам тартибга соладиган бир расмиятчилик, холос.

Ўзбекистонда кузатаётган ҳолатларимга келсак — менинг кузатишимча, бу мамлакатнинг айби эмас, балки совет меросидир — мен шахсга нисбатан ишончсизликни кўряпман. Совет тизимида «номукаммал» шахсдан «совет одами»ни (Homo Sovieticus) яратишни хоҳлашган. Шахсга ишониш мумкин эмасди. Унинг миясини «ювиб», керакли маълумотларни сингдириш лозим эди, шундагина у ўзини тўғри тута бошларди. Бугунги Ўзбекистондаги ишончсизлик ҳам ўша анъанадан келиб чиқади: одамга ишониб бўлмайди, унинг ҳар бир қадамини назорат қилиш керак.

Назаримда, айнан шу ишончсизлик туфайли Ўзбекистонда диссертация ҳимояси йўли ўта бюрократлашиб кетган. Ўзбекистондаги докторантура тизимини тадқиқ этиш жараёнида мен раҳбарлар, докторантлар ва масъул шахслар билан суҳбатлашдим ва диссертация ҳимоясига қўйилиш учун ўн учга яқин босқичдан ўтиш кераклигини аниқладим. Жараённинг бунчалик мураккаблаштирилиши советча ёндашув билан боғлиқ: «Агар сенга ишонсам, бирор аҳмоқона иш қилиб қўясан. Шунинг учун кел, ҳар бир қадамингни ўзим назорат қиламан».

https://www.gazeta.uz/uz/2026/05/20/state-of-science-uzbekistan/
Газета.uz
Шахсга ишончсизлик ва бюрократия. Ўзбекистонда докторантура ривожланишига нима тўсқинлик қиляпти? Қобил Рўзиев билан интервью
Шахсга ишончсизлик ва бюрократия докторантура ривожланишига йўл қўймаяпти. Бу омиллар фақат коррупция ва тизимни четлаб ўтиш йўлларини излашга ундайди. Комил Жалиловнинг Ғарбий Англия университети доценти Қобил Рўзиев билан илм-фан обрўсига путур етказаётган «салоҳият иллюзияси» ҳақидаги интервьюси.
👍 7
🔥 6
👎 1
👏 1
18 2.7K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
21.05.2026 05:59
Ўқувчилар ва ходимлардан жиноят ёки бошқа исталмаган фаолият билан шуғулланмаслиги ҳақида синф раҳбари ёки бошлиғи ёздириб оладиган кафолат хатлари қаердан келиб чиққан?

Муҳрим аканинг ёзганларини ўқиб Gemini'дан шу саволга жавоб сўраб кўрдим. Қуйидагича жавоб берди:

Бундай кафолат хатлари, тилхатлар ва тушунтириш хатлари ёздириб олиш тизими собиқ совет бюрократияси ва маъмурий-буйруқбозлик бошқарув тизимининг «меросларидан» биридир. Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистоннинг таълим ва ташкилий тизимида ҳалигача сақланиб қолаётган бу амалиётнинг илдизлари бир нечта тарихий ва ижтимоий омилларга бориб тақалади:

Совет тизими ва «коллектив жавобгарлик» принципи

СССР даврида нафақат жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг ўзи, балки у яшаган ва ишлагaн жамоатчилик ҳам жавобгар ҳисобланган.

Агар ўқувчи мактабдан ташқарида бирор ножўя иш қилса, бунга «синф раҳбари ёмон тарбия берган», «мактаб директори назорат қилмаган» ёки «комсомол ташкилоти кўзини юмиб ўтирган» деб баҳо берилган.

Ходимлар масаласида ҳам худди шундай: корхонадаги партия ташкилоти ёки профсоюз ходимнинг маънавий қиёфаси ва хулқ-атвори учун жавобгар бўлган. Мана шу жамоавий айбдорликдан қўрқиш тизими тилхатлар йиғиш анъанасини бошлаб берган.

Қоғозбозлик орқали ҳимояланиш

Исталган давлат идорасида ёки таълим тизимида юқори турувчи ташкилотлар (вазирлик, бошқармалар ёки ҳуқуқ-тартибот органлари) қуйи бўғиндаги раҳбарлардан назоратни кучайтиришни талаб қилади. Тилхат ва кафолат хатлари қуйи бўғиндаги раҳбарнинг (синф раҳбари ёки бўлим бошлиғининг) юқори идора олдида ўзини ҳимоя қилиш қуролидир.

Унинг мантиғи оддий: Кимдир бирор кор-ҳол (мушталашув, ўғрилик, сувда чўкиш ёки йўл транспорт ҳодисаси) содир этса, синф раҳбари ёки бошлиқ юқорига шу кафолат хатини кўрсатади: «Мана, мен улар билан профилактика суҳбати ўтказганман, мана ўз қўли билан ёзиб берган кафолат хати. Мен огоҳлантирганман, буёғига у ўз айби билан қилган».

Яъни, бу қоғоз фаолиятнинг самарадорлигини ошириш учун эмас, балки раҳбар устидан хизмат текшируви тушганда масъулиятни ўз бўйнидан соқит қилиш («қоғоз билан ёпиш») учун хизмат қилади.

Таълим тизимига юклатилган «ҳуқуқни муҳофаза қилиш» функцияси

Тарихан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (милиция) вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масъулиятининг катта қисмини мактабларга юклаб келган. Улар мактаб маъмуриятидан «хавф гуруҳи»га кирувчи ёки умуман барча ўқувчиларни назоратда ушлашни талаб қилган.

Оқибатда, таълим муассасаси соф билим бериш масканидан, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтини ҳам назорат қилувчи ва бунинг учун ҳисобот берувчи органга айланиб қолган.

Сўнгги йилларда ушбу амалиёт таълим тизимида мажбурий меҳнатга қарши кураш ва ўқитувчининг мақомини кўтариш доирасида кескин қораланаётган бўлса-да, инерция туфайли жойларда ҳали ҳам учраб туради.

Ҳуқуқий жиҳатдан бу хатларнинг кучи борми?

Юридик назария ва қонунчилик нуқтаи назаридан, «бундай ишлар билан шуғулланмайман», «фалон жойга бормайман» деб ёзиб бериладиган кафолат хатлари ёки тилхатлар мутлақо ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга эмас.

Инсон жиноят қилмаслик ёки қонунни бузмаслик мажбуриятини исталган давлатда Конституция ва жиноят/маъмурий кодекслар орқали туғилганидан бошлаб ўз бўйнига олган бўлади. Бунинг учун алоҳида қоғоз ёзиб бериш мантиққа зид.

Хулоса

Бу амалиёт — тизимнинг ичидаги ҳар бир бўғин ўзидан юқоридаги бўғинга ҳисобот бериши ва содир бўлиши мумкин бўлган муаммо учун жавобгарликни ўз устидан соқит қилишга интилиши натижасида туғилган соф советча бюрократиянинг маҳсулидир.
Telegram
A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
“Har kuni siyib kelib, keyin uxlayman”, degan joyi nega qo‘shilmagan bu tilxatga? O‘quvchilar ishtoniga bemaqsad siyib qo‘ymasligi haqida ham O‘zbekiston hukumatiga kafolat berishi shart emasmi hali? Nega, nima uchun?
👍 7
💯 4
🔥 3
1
21 2.3K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
18.05.2026 06:34
Халқаро тадбир мактаб календарини ўзгартиришга сабаб бўлолмади

Мексика ҳукумати танқидлар сабаб ўқув йилини деярли олти ҳафта аввалроқ якунлаш режасидан воз кечибди.

Аввалроқ вазирлик давлат таълим органлари билан бирга ўқув йилининг якунланишини 15 июлдан 5 июнга кўчиришга «бир овоздан» келишиб олганини эълон қилганди. Бу ёз ойларидаги «фавқулодда иссиқ ҳарорат» ва Мексиканинг АҚШ ҳамда Канада билан биргаликда футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан боғланганди.

Бироқ танқидларга учрагач, вазирлик ўқув йили режалаштирилганидек 15 июлда якунланишини маълум қилган.

https://www.nytimes.com/athletic/7272345/2026/05/12/mexico-world-cup-schools-heat/
The Athletic
Mexico reverses plans to end school year early for World Cup and high temperatures
The country's education ministry had initially said that the end of the school year would be brought forward by 40 days.
7
3 1.6K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
15.05.2026 11:23
— Янги тилнинг энг катта ютуғи нима?
— Илгари биз «очликдан ўляпмиз» дердик. Энди эса буни «овқатланиш жараёнининг вақтинчалик мақбуллаштирилиши» деб атаймиз ва ўзимизни анча тўқ ҳис қиламиз.
😁 50
10
😢 6
🔥 3
15 1.9K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
14.05.2026 06:32
Янги материал, бу сафар демография ҳақида

Қуйида Демографик чидамлилик бўйича минтақавий вазирлар конференциясининг асосий тақдимотчиси Рэйчел Сноунинг маърузасидан бир қанча фикрларни келтираман. Материал билан тўлиқ пастдаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

«Ҳатто 10 йил олдин ҳам етакчи демографлар, жумладан, БМТнинг Аҳолишунослик бўлими, дунё аҳолиси ушбу аср охиригача ўз чўққисига чиқиш эҳтимолини атиги 30 фоиз деб баҳолаганди. Биз 2100 йилдан кейин ҳам ўсишда давом этишимизга амин эдик. Бироқ 2024 йилда ўша экспертлар ўз прогнозларини тубдан қайта кўриб чиқдилар, тубдан! Эндиликда улар дунё аҳолиси аср охиригача ўз чўққисига чиқиши ва камайишни бошлаши эҳтимоли 80 фоиз эканини айтмоқда».

«Аллақачон 63 та мамлакат ва ҳудудда аҳоли сони ўз чўққисига чиқиб бўлган ва пасайиш траекториясига ўтган».

«Аҳоли сони учта омил — туғилиш, ўлим ва миграцияга қараб ўсади ёки камаяди. Аммо оммавий муҳокамаларда кўпинча асосий эътибор туғилишга қаратилади. Ўлим кўрсаткичи эътибордан четда қолдириб, миграция ҳақида баҳслашилади».

«Икки фарзандли оилага бўлган изчил қизиқиш деярли глобал ҳодиса... Шунга қарамай, мамлакатлар ва ҳудудларнинг ярмидан кўпида туғилиш даражаси бундан паст».

«Биринчи талаб — одамларни нима тўхтатиб турганини тушунишдир. Бу жавоб топиш мумкин бўлган савол. Бизга шунчаки кўпроқ тадқиқот керак».

«Алоҳида солиқ имтиёзи ёки оилага бир марталик бериладиган молиявий совға — фарзанд кўриш учун рағбатларнинг биронтаси туғилишнинг барқарорлигига деярли таъсир кўрсатмайди».

«Репродуктив танловларни чеклаш, масалан, контрацепция учун давлат маблағларини қисқартириш ёки аёлларни уйга қайтаришга уриниш орқали уларнинг иш ва оила ўртасидаги имкониятларига путур етказиш акс таъсир кўрсатади».

«Биз, ҳақиқатан ҳам, эркаклар ва аёллар ўртасида уй ишлари ва ғамхўрлик масъулиятининг янада адолатли тақсимланишини рағбатлантиришимиз керак. Бу борада жуда яхши далиллар бор. Ишлар кўпроқ тақсимланган жойда, иккинчи ёки учинчи фарзандни кўриш вақти янада қисқароқ. Далиллар буни аниқ қўллаб-қувватлайди».

«Аёллар иқтисодиётнинг котиблик ёки маъмурий ёрдам каби соҳаларида кўпроқ ва айнан шу иш ўринлари иқтисодиётни рақамлаштирганимиз сари йўқолиб бормоқда».

«Аҳолиси камаяётган мамлакатларда ишчи кучига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, ҳукуматлар чекловчи иммиграциядан хавфсиз, тартибли ва мунтазам миграцияни таъминлайдиган ҳамда доимий яшаш учун йўл очадиган сиёсатга ўтишни кўриб чиқишлари керак. Бундай ислоҳотлар сиёсий жиҳатдан жуда қийин бўлиб туюлса-да, далиллар шуни кўрсатадики, улар якунда янада чидамли иқтисодиётни яратади».

https://www.gazeta.uz/uz/2026/05/14/demographic-trends/
Газета.uz
Биз шундай жамият яратдикки, унда одамлар ўзлари хоҳлаганидан камроқ фарзанд кўрмоқда — UNFPA эксперти
БМТ Аҳолишунослик жамғармаси эксперти Рэйчел Сноу глобал даражада одамлар ўзлари хоҳлаганидан камроқ фарзанд кўраётганини таъкидлади. «Ёшлар нимани хоҳлашини, уларни фарзандли бўлишдан нима чеклаётганини, нима мамлакатдан кетишга мажбур қилаётганини ўрганишни қўллаб-қувватлаш лозим», — деди у.
👍 5
🔥 4
1
12 2K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
27.04.2026 09:18
«Илм-фан мени ҳам ўзимни аҳмоқдек ҳис қилишга мажбур қилади. Шунчаки, мен бунга ўрганиб қолганман. Аслида, мен ўзимни аҳмоқ ҳис қилиш учун янги имкониятларни астойдил қидираман. Бу туйғусиз нима қилишни билмаган бўлардим. Менимча, бу шундай бўлиши ҳам керак». #
Substack
Илмий тадқиқотда аҳмоқликнинг аҳамияти
Твиттерда бир эски иншога кўзим тушди, қуйида ҳаволаси ва сунъий интеллектда қилинган таржимасини улашаман.
👍 12
4
1
17 3.1K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
23.04.2026 07:46
Агар бюджет тақчиллиги юқори бўлса, фискал секторнинг кучли таъсири мавжуд бўлса ва бу пул-кредит сиёсатини бўғиб қўйса, сиз мустақил сиёсат юрита олмайсиз ва инфляцион таргетлашдан маъно қолмайди.

Бизда навбатдаги интервью меҳмони Хорватия Марказий банкининг собиқ раҳбари, Халқаро валюта жамғармаси маслаҳатчиси Марко Скреб билан бўлди. Меҳмон ўзининг муҳим тажрибаси ва билимларидан келиб чиқиб, монетар сиёсат ва бир қанча йўналишларда қизиқ фикрлари билан бўлишди.

Қуйида ундан баъзи иқтибосларни ва суҳбатга ҳаволани келтириб ўтаман:

Бузилмаган нарсани тузатишга уринмаслик керак.

Марказий банк фоиз ставкалари бўйича мустақил қарор қабул қила олмаса, инфляцион таргетлашдан кўп ҳам маъно бўлмайди.

Чидамлилик шокни ҳазм қилиш ва ундан эҳтимол янада кучлироқ ва яхшироқ қуролланган ҳолда чиқиш қобилиятидир. Бунинг учун сиз мослашувчан бўлишингиз керак. Масалан, валюта курсининг мослашувчанлиги жуда муҳим.

Чидамлилик учун яна бир муҳим омил — коммуникация. Сизнинг коммуникация департаментингиз раҳбарият билан биргаликда турли аудиторияларга масалани оддий тилда тушунтиришга тайёр бўлиши керак.

Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, марказий банкдагиларга доим бироз консервативроқ бўлишни маслаҳат бераман. Чунки оқибатлар ассиметрик: агар ҳаддан ташқари қаттиққўл бўлсангиз, ўсиш бироз камроқ бўлиши мумкин. Лекин ҳаддан ташқари юмшоқ бўлсангиз ва банк ёки молиявий инқироз юз берса, унинг харажатлари ЯИМнинг 10−20 фоизигача етиши мумкин.

АҚШдаги воқеалар жуда ачинарли, чунки президент ва ФЗТ ўртасидаги мулоқот услуби ва ишлатилаётган сўзлар АҚШ учун мисли кўрилмаган воқеадир. Агар бу амалиёт бошқа давлатларга ҳам тарқалса, бу жуда ёмон сигнал бўлиши мумкин.

Мен 39 ёшимда раис бўлганман. Ўшанда бутун дунё меники, нархлар барқарорлигини ва ҳамма нарсани биламан деб ўйлагандим. Икки йил ўтиб, Хорватияда ҳеч ким, жумладан, мен ҳам кутмаган жуда оғир банк инқирози юз берди. Бу менга мутакаббир бўлмаслик кераклигини ўргатди. «Инфляцияни жиловладик, энди муаммо йўқ» деб ўтирганингизда тўсатдан 20 та банкни ёпишга мажбур бўлсангиз, эшик ортида нима кутаётганини ҳеч қачон билмаслигингизни тушунасиз.

https://www.gazeta.uz/uz/2026/04/23/marko-skreb/
Газета.uz
«Бутун дунё меники, ҳаммасини биламан деб ўйлагандим. Икки йил ўтиб, жуда оғир банк инқирози юз берди». Хорватия МБ собиқ раиси билан интервью
Хорватия Марказий банки собиқ раиси Марко Скреб Gazeta билан инфляцион таргет, МБ мустақиллиги, Хорватиядаги банк инқирози ва камтарлик каби мавзуларда суҳбатлашди. «Тўсатдан 20 та банкни ёпишга мажбур бўлсангиз, келажакда сизни нима кутаётганини билмаслигингизни тушунасиз», — дейди у.
👍 11
23 2.9K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
22.04.2026 10:00
«Жуда яхши савол, раҳмат!»

Бир қанча илм вакилларининг суҳбатлари, маърузаларини тинглаб, улардан интервью олиб, деярли барчасида бир кичик ва ажойиб одатни кузатдим.

Улар одатда ҳар бир саволдан кейин савол берувчига исми билан мурожаат қилиб, унга саволи учун миннатдорчилик билдиришади. Савол қандай бўлишидан қатъий назар «Бу жуда яхши савол» каби жумлаларни ишлатишади.

Яқинда яна бир мутахассисдан интервью олдим, саволларимни беришдан олдин сув узатганимда «сизни саволларингиз қийинроқми», дея ҳазил билан гап бошлади. Кейин эса деярли ҳар бир саволимни эътироф этиб, кейин батафсил жавоб берди. Илм вакиллари орасидаги мана шу маданият ва камтарлик менга ёқади.

Балки шунинг учун ҳам бошқа соҳа вакилларидан кўра илм вакиллари билан суҳбат қуриш мен учун завқлироқ жараёндир. Ҳар ҳолда, улар диққатини сиздаги саволларга эмас, ўзидаги жавобларга қаратади. Ва савол берувчини муҳокама қилишга киришиб кетмайди. Бу суҳбатдош учун жуда қулай муҳит яратади.

Мана шу муҳит таъсирида эса сиз ўзингиз тентакча деб ўйлаган саволларни ҳам бера бошлайсиз. Ва бемалол айта оламанки, баъзан шу тентакча саволлар интервьюдаги жавобларнинг энг қизиқ қисмларига дарча очади.

Шу ўринда сўнгги суҳбатнинг норасмий қисмидан бир парча келтириб ўтсам (яқин орада матнини ўқишингиз мумкин бўлади).

«Биласизми, бундан анча аввал, фаолиятим бошида университетда дарс берганман. Ўшанда ўрганган бир нарсам бор: аҳмоқона савол деган нарса йўқ, фақат аҳмоқона жавоб бўлиши мумкин. Шунинг учун бемалол сўрашингиз мумкин, жавоб бериш масъулияти эса менинг зиммамда».
34
👏 31
👍 8
😁 3
🤔 3
19 3.3K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
21.04.2026 14:07
Франко тарафдорлари учун ҳам фуқаролар уруши бир нечта жараёнлардан иборат эди.

Бу монархистлар учун тарихий монархияни қайтариш, фалангистлар учун ўз утопияси — умумий тенгликка асосланган фашистик давлат қуриш, ер, кўчмас мулк ва корхона эгалари учун мулк ҳуқуқи, черков учун эса испанларнинг эътиқодли католик бўлиб қолиши ҳамда шунчаки руҳонийларнинг омон қолиши, илоҳий масканлар ва монастирларни сақлаб қолиш (республикачилар томонидан уюштирилган қирғин ва қатағонлар пайтида 13 нафар епископ ва 6000 нафар руҳоний ўлдирилган эди) учун жанг эди.

Ўрта синф вакиллари бўлган оддий фуқаролар эса ўзини турли утопиялар билан қийнамай, тинч қўйишлари ва аввалгидек яшай олиши: кофе ичиши, газета ўқиши, соҳил бўйида сайр қилиши учун курашарди ва агар республика уларга бу имкониятни таъминлаб берса, республика тарафдори бўларди (ҳар ҳолда, унга қарши чиқмасди).

Республика ўз сафига турли утопия тарафдорларини тортишга ҳаракат қилди, аммо бу вазифани фақат қисман уддалади ва аллақачон кеч бўлган эди.

Республикачилар томонида жанг қилган Оруэлл алам билан шундай қайд этганди: республика ҳимоячилари ўзларини унинг қонунларидан устун қўйишди. Исёнчи-миллатчилар эса ўзлари тугатмоқчи бўлган давлат қонунларига ўзларини ундан ҳам камроқ боғлиқ деб ҳисоблашарди.

Муссолини ва ҳатто Гитлернинг вакиллари Франкодан вайронкорлик, ўлдириш ва қатлларни камайтиришни сўрашганди, чунки ўша ерда кейинчалик ҳукмронлик қилиш ҳам керак эди.

Лекин Франконинг мақсади нафақат мамлакатни қайтариб олиш, балки уни ўз бошқарувини қабул қилмаганлардан имкон қадар тозалаш эди.

Бу ерда узоқ давом этган қонли урушнинг ўз афзалликлари бор эди: у фуқароларни тинчлик даврида одатланмаган шафқатсизлик даражасига кўниктиришга, фронт ва ортдаги минглаб кундалик ўлимларни оддий ҳолга айлантиришга вақт берарди.

Ҳокимиятни тезкор ва нисбатан қон тўкмасдан қўлга олиш операцияси муваффақиятли ўтган тақдирда унга содиқ бўлмаган фуқаролар мамлакатда қолиб кетиши мумкин эди. Узоқ давом этган уруш эса уларни йўқ қилиш ёки қувиб чиқариш имкониятини тақдим этди.

Бошқача айтганда, агар ҳарбийлар ҳокимиятни тезкорлик билан эгаллашганда, уни сиёсатчилар билан бўлишишга мажбур бўлардилар, сиёсатчилар эса норози фуқароларга қулоқ тута бошлардилар.

Аммо узоқ давом этган уруш ҳарбийларнинг ўзларини сиёсатчиларга айлантирди, улар томонга ўтган сиёсатчиларни эса ҳарбийлаштирди. Норози ва эътироз билдиришга тайёр бўлганлар эса шунчаки қолмади.

«Тузумнинг интиҳоси» — Александр Баунов
🔥 6
👍 1
6 2.7K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
30.03.2026 16:53
«Менинг ниятим битта эди — энди бу маъмурий-буйруқбозлик тузумининг куни битган, уни ўзгартириш керак. Бу ният халқнинг нияти, Горбачевнинг ҳаракати билан мос тушгандай туюлди ва биз ўзимизни сайловнинг чиғириғига урдик. Бизни сайладилар ва биз «демократлар» деб ном олдик. Жамиятни қайта қурамиз, деб астойдил ишондик, алданганимизни кечроқ сездик. Мажлис ва машваратларда баланд лавозимли шахсларни қўрқмай «дўппосладик» ва бизнинг бошимизни силашди. Биз инсофли кишиларга йўл очиб бераётгандай эдик. Лекин бизнинг бошимизни силаётганлар бизнинг «тилимиз» билан ғанимларини ағдариб, улардан ҳам пишиқ ва айёр шерикларига жой очаётган эканлар. Мавқеларини мустаҳкамлаб олгач эса, ўзимизга ҳужумга ўтишди. «Демократлар» қўли билан тахтга чиқиб, кейин курашган кишилари «демократлар» бўлди».

https://www.gazeta.uz/uz/2026/03/30/aldanganimizni-kechroq-sezdik/
Газета.uz
«Жамиятни қайта қурамиз деб астойдил ишондик, алданганимизни кечроқ сездик». Карим Баҳриевнинг машҳур мақоласини эслаб
29 март куни журналист, шоир, собиқ депутат Карим Баҳриев вафот этди. Gazeta унинг 1991 йил 7 июнь куни чоп этилган демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқлари борасидаги «Уйғониш машаққати» мақоласини қайта эълон қилади. Муаллиф бу мақолада шахсни улуғлаш тенденцияларидан огоҳлантирганини таъкидлаган.
🔥 10
👍 7
2
31 3.3K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
30.03.2026 07:13
👍 10
8 3.1K
avatar
Iqtisod4i
Переслано от Iqtisod4i
29.03.2026 07:37
Сен «Ватан» деб туриб овқат ютарсан,
Мен ютарман қон.
Тамаки чекарсан “Элим” деб сўзлаб,
Мен чекдим афғон.
Сен “Халқим” деб тошиб
Осмонга учдинг,
Мен ерга тушдим.
Сен “Юртим” деганда
рақсга тушдинг,
Мен терга тушдим.
“Комил Ватаним” деб мақтайсан тинмай,
Безайсан либос.
Туркистонни комил кўрайин дея
Сўзлайвердим рост.
Сен «Ватаним» дея яшардинг
шодмон,
Кўзимда — ёшим.
Сенинг кўкрагингга қадашди
нишон,
Менинг кўкрагимда эса…
Қўрғошин.

© Карим Баҳриев 1987
💔 40
👍 9
8
😢 6
🔥 3
33 3.1K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
28.03.2026 13:46
«Илм-фан соҳасида эканлигимиз қандай яхши нарса. Мен бир нечта даҳо тадқиқотчиларни биламан. Улардан баъзилари муваффақиятли, баъзилари эса йўқ.

Биз барчамиз даҳолик ва истеъдод муваффақиятга боғлаб қўйилмаганини тушунамиз. Ўзим ҳақимда аниқ биламанки, мен ишончли ўртамиёнаман, тўғрироғи, кўпинча ишончлиман. Лекин илм-фанда кичик бўлса ҳам муҳим бирор нарса ёзишим мумкин. Ва ундан бошқа ўртамиёналар ҳам, даҳолар ҳам шунчаки фойдаланаверади.

Ўзингни фойдали иш билан банддек ҳис қилишинг учун шунинг ўзи етарли. Даҳо бўлиш, эҳтимол, ажойиб туйғудир. Лекин бусиз ҳам яшаса бўлади.

Спортда эса бошқача. Сен ажойиб бўлишинг мумкин, лекин ёнингда Усейн Болт бор. Ёки Рожер Федерер. Нима қилишингдан қатъи назар, агар шу авлод вакили бўлсанг, сен доим уларнинг ёнида бўласан, лекин уларнинг даражасида эмас.

Илм-фанда эса ишончли ўртамиёна бўла оладиганлар учун майдон анча кенгроқ. Ёки ишончсиз ўртамиёналар учун. Ва шунинг ўзи қандайдир мазмунли ҳаёт кечириш имконини бера олади».

@longviewecon6520
👍 17
6
6 2.7K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
23.03.2026 12:16
Ўзбекистонда темир йўл транспортида ташилган йўловчилар сони:

2015 йил — 20,1 млн нафар.

2025 йил — 10,5 млн нафар.

Манба
😱 38
😁 23
2
17 4.2K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
20.03.2026 03:53
Hayit muborak doʻstlar!
👍 26
18
🔥 2
1 3.7K
avatar
Iqtisod4i
@iqtisod4i
16.03.2026 06:43
Қиш қачон тугайди? Метан заправкалар тўлиқ ишлаганда

Электр энергияси ва газ бўйича қишки/ёзги лимитлар бор-ку, шу масалада қиш қачон келади ва қачон тугайди деган масала бор. Одамлар қачондан бошлаб уйини иситишни бошлашини қаердан биламиз?

Ҳар йили Тошкентдаги марказлашган иситиш бошланиши каби ҳаво ҳарорати билан боғлиқ қоидалар жорий қиламизми? Бу ҳам бир ўлчов. Лекин, менимча, яна бир уникал ўлчов мавжуд. Бу ўлчов метан заправкалар барча ҳудудларда узлуксиз ишлаши.

Масалан, бугундан бошлаб қишки лимит тугаб, ёзги лимитга ўтилди. Лекин метан заправкалар тўлиқ ишлашни бошламади. Демак, энерготизимимиз ўзи учун қиш тугади деб ҳисобламаяпти. Лекин айни вақтда аҳолининг хонадонларига баҳор кириб келди деб ўйламоқда.

Агар метан заправкалар тўлиқ ишлашини энергобаҳор деб ҳисоблай бошлаганимизда, бугун ҳам иситиш мавзуми учун лимит амал қиладиган муддат тугамаган бўларди. Менимча, бу яхши таклиф ва тизим тарифларини ўз самарадорлигига боғлаш учун яхши KPI.

Яна бир масала — қиш мавсуми давомида энергоресурслар билан таъминлашда кузатилаётган узилишлар.

Хонадонларга йил давомида 100 фоиз барқарор электр энергияси ва газ етказиб бериш таъминланмагунча, уларнинг истеъмоли учун ижтимоий меъёр ойлик эмас, йиллик ҳисобда ўлчанса тўғри бўларди.

Агар сиз қайсидир ой газ ёки электр энергияси йўқлиги учун мавжуд лимитингизни ишлата олмасангиз, у кейинги ойга ўтиши адолатдан бўлади. Йиллик лимит бу муаммони ечса керак.
23
💯 14
👏 3
👍 1
🔥 1
14 6.3K

Iqtisod4i

4K
Баҳодир Абдуллаев.
Иқтисодчи-журналист
Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot
Открыть в Telegram