Қиш қачон тугайди? Метан заправкалар тўлиқ ишлаганда
Электр энергияси ва газ бўйича
қишки/ёзги лимитлар бор-ку, шу масалада қиш қачон келади ва қачон тугайди деган масала бор. Одамлар қачондан бошлаб уйини иситишни бошлашини қаердан биламиз?
Ҳар йили
Тошкентдаги марказлашган иситиш бошланиши каби ҳаво ҳарорати билан боғлиқ қоидалар жорий қиламизми? Бу ҳам бир ўлчов. Лекин, менимча, яна бир уникал ўлчов мавжуд. Бу ўлчов метан заправкалар барча ҳудудларда узлуксиз ишлаши.
Масалан, бугундан бошлаб қишки лимит тугаб, ёзги лимитга ўтилди. Лекин метан заправкалар тўлиқ ишлашни
бошламади. Демак, энерготизимимиз ўзи учун қиш тугади деб ҳисобламаяпти. Лекин айни вақтда аҳолининг хонадонларига баҳор кириб келди деб ўйламоқда.
Агар метан заправкалар тўлиқ ишлашини энергобаҳор деб ҳисоблай бошлаганимизда, бугун ҳам иситиш мавзуми учун лимит амал қиладиган муддат тугамаган бўларди. Менимча, бу яхши таклиф ва тизим тарифларини ўз самарадорлигига боғлаш учун яхши KPI.
Яна бир масала — қиш мавсуми давомида энергоресурслар билан таъминлашда кузатилаётган
узилишлар.
Хонадонларга йил давомида 100 фоиз барқарор электр энергияси ва газ етказиб бериш таъминланмагунча, уларнинг истеъмоли учун ижтимоий меъёр ойлик эмас, йиллик ҳисобда ўлчанса тўғри бўларди.
Агар сиз қайсидир ой газ ёки электр энергияси йўқлиги учун мавжуд лимитингизни ишлата олмасангиз, у кейинги ойга ўтиши адолатдан бўлади. Йиллик лимит бу муаммони ечса керак.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram