Агар бюджет тақчиллиги юқори бўлса, фискал секторнинг кучли таъсири мавжуд бўлса ва бу пул-кредит сиёсатини бўғиб қўйса, сиз мустақил сиёсат юрита олмайсиз ва инфляцион таргетлашдан маъно қолмайди.
Бизда навбатдаги интервью меҳмони Хорватия Марказий банкининг собиқ раҳбари, Халқаро валюта жамғармаси маслаҳатчиси Марко Скреб билан бўлди. Меҳмон ўзининг муҳим тажрибаси ва билимларидан келиб чиқиб, монетар сиёсат ва бир қанча йўналишларда қизиқ фикрлари билан бўлишди.
Қуйида ундан баъзи иқтибосларни ва суҳбатга ҳаволани келтириб ўтаман:
Бузилмаган нарсани тузатишга уринмаслик керак.
Марказий банк фоиз ставкалари бўйича мустақил қарор қабул қила олмаса, инфляцион таргетлашдан кўп ҳам маъно бўлмайди.
Чидамлилик шокни ҳазм қилиш ва ундан эҳтимол янада кучлироқ ва яхшироқ қуролланган ҳолда чиқиш қобилиятидир. Бунинг учун сиз мослашувчан бўлишингиз керак. Масалан, валюта курсининг мослашувчанлиги жуда муҳим.
Чидамлилик учун яна бир муҳим омил — коммуникация. Сизнинг коммуникация департаментингиз раҳбарият билан биргаликда турли аудиторияларга масалани оддий тилда тушунтиришга тайёр бўлиши керак.
Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, марказий банкдагиларга доим бироз консервативроқ бўлишни маслаҳат бераман. Чунки оқибатлар ассиметрик: агар ҳаддан ташқари қаттиққўл бўлсангиз, ўсиш бироз камроқ бўлиши мумкин. Лекин ҳаддан ташқари юмшоқ бўлсангиз ва банк ёки молиявий инқироз юз берса, унинг харажатлари ЯИМнинг 10−20 фоизигача етиши мумкин.
АҚШдаги воқеалар жуда ачинарли, чунки президент ва ФЗТ ўртасидаги мулоқот услуби ва ишлатилаётган сўзлар АҚШ учун мисли кўрилмаган воқеадир. Агар бу амалиёт бошқа давлатларга ҳам тарқалса, бу жуда ёмон сигнал бўлиши мумкин.
Мен 39 ёшимда раис бўлганман. Ўшанда бутун дунё меники, нархлар барқарорлигини ва ҳамма нарсани биламан деб ўйлагандим. Икки йил ўтиб, Хорватияда ҳеч ким, жумладан, мен ҳам кутмаган жуда оғир банк инқирози юз берди. Бу менга мутакаббир бўлмаслик кераклигини ўргатди. «Инфляцияни жиловладик, энди муаммо йўқ» деб ўтирганингизда тўсатдан 20 та банкни ёпишга мажбур бўлсангиз, эшик ортида нима кутаётганини ҳеч қачон билмаслигингизни тушунасиз.
https://www.gazeta.uz/uz/2026/04/23/marko-skreb/
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram