avatar
davletovuz
@davletovuz
вчера, 15:59
Татаристондаги воқеа бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Татаристонда қурилиш корхонасида қурувчи бўлиб ишлаган жами 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган ва бир неча юртдошларимиз тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Бош вазир ўринбосари О. Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси ташкил этилди.

Ҳукумат комиссиясига ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларимизнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга барча зарур ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлганларни ҳаво транспортида махсус рейс орқали олиб келиш ва тегишли манзилларга етказиш, шунингдек уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

Махсус ишчи гуруҳ Россия Федерациясига юборилиб, барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида тезкор маълумот олиш учун:

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулининг +79656007979 телефон рақамига;

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг +79257508757, +9251270002 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

ФВВ
Telegram
davletovuz
Ҳужум оқибатида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — Қозондаги бош консулхона
43 11.7K
avatar
davletovuz
@davletovuz
вчера, 10:55
154 23.6K
avatar
davletovuz
@davletovuz
вчера, 10:54
Охирги ойлар “Olma” супермаркетлар тармоғи “Ҳавас”ни ортда қолдириб, иккинчи ўринда мустаҳкамланиб олди. “Макро” ҳам мавқеини яхшилаган.

“Saneg” ёнилғи шохобчаларида январда қарийб 564 минг харид чеки урилган бўлиб, июнда 214 мингга тушиб қолган. Компания ўнталикдан чиқиб кетган.
121 22.5K
avatar
davletovuz
@davletovuz
вчера, 10:34
Украина дронлари 10 август тонгида Нижнекамск шаҳрига ҳужум қилди. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Татаристон расмийларининг қўшимча қилишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор.
105 24K
avatar
davletovuz
@davletovuz
вчера, 08:18
Иқтисодиёт ва педагогика университетида қабул давом этмоқда

Иқтисодиёт ва педагогика университетида компьютер инжиниринги, мультимедиа технологиялари, ахборот тизимлари ва бошқа истиқболли йўналишлар бўйича қабул давом этмоқда.

Университетда 34 та бакалавриат ва 5 та магистратура йўналиши, 550 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар ҳамда замонавий таълим муҳити мавжуд.

Онлайн ариза ва имтиҳон топшириш учун:
ipuedu.uz сайтига киринг;
➖ Рўйхатдан ўтинг;
➖ Шартномангизни юклаб олинг.

Алоқа маркази:
Қашқадарё: +998 75 230 60 60
Самарқанд: +998 55 705 60 60

Манзиллар:
🔹 Қарши шаҳри, Гунгон МФЙ, Жайҳун кўчаси, 11А-уй.
🔹 Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, Жўйи сой МФЙ, Ясмин кўчаси, 11-уй.

📄 Лицензия № 194419 (25.12.2023)

Реклама
20 22.2K
avatar
davletovuz
@davletovuz
вчера, 07:18
Энди банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин

9 августдан жисмоний шахслар тижорат банкларидан эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасини нақд сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ёки б.лар) тақдим этиши талаб этилмайди.

Аввал мазкур лимит 100 АҚШ долларини ташкил этар эди.

Эквиваленти 500 АҚШ долларидан юқори миқдорда нақд валюта сотиб олишда эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш талаби сақланиб қолади.
139 26.8K
avatar
davletovuz
@davletovuz
вчера, 06:16
Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида фаолияти йўлга қўйилган хусусий мактаб туманда болаларнинг сифатли таълим олиши, иқтидорли ёшларнинг қўллаб-қувватланиши ва ҳудудда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ва Асакабанк ҳамкорлигида қўллаб-қувватланган лойиҳа тадбиркорга замонавий таълим муассасасини яратиш ва кўпроқ ўқувчиларни қамраб олиш имкониятини берди.

Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати яратилган иш ўринлари. Айрим ўқитувчилар ишлаш учун чет элга кетиш арафасида турган бир пайтда, мактаб директори уларни ўз ҳудудида муносиб иш билан таъминлаган.

Мактабдаги сифатли таълим ўз самарасини кўрсатишни бошлаган: ўқувчилар турли фан олимпиадаларида муносиб қатнашишни бошлаган. Жумладан, ўқувчилар Қирғизистонда ўтказилган халқаро олимпиадада биринчи ўринни қўлга киритган.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, таълим-тарбиянинг асоси, пойдевори — мактаб саналади. Мактаб таълимига киритилган сармоя — мамлакат келажаги ва инсон капиталига киритилган сармоядир.


Асакабанк ва ТРК ҳамкорлигида тайёрланган видеолавҳада мактабнинг ташкил этилиш тарихи, эришилаётган натижалар ва лойиҳанинг ҳудуд тараққиётидаги аҳамияти ҳақида сўз боради.
Реклама
32 23.3K
avatar
davletovuz
@davletovuz
09.08.2026 12:10
Ўзбекистонда илк бор амалий касб эгалари кенг кўламда эътироф этилди

Президент қарори билан ташкил этилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловида сантехник, пайвандчи, ошпаз, электромонтажчи, автомеханик ва бошқа амалий касбларнинг энг яхши вакиллари катта саҳнада тақдирланди.
 
Ўзбекистонда биринчи марта шундай касблар бўйича ғолиб ва совриндорларга медаллар ҳамда пул мукофотлари топширилди, уларни тайёрлаган устозлар ҳам рағбатлантирилди. Танловда сараланган иштирокчилар WorldSkills халқаро чемпионатида иштирок этади. Унда ғолиб бўлган ўзбекистонлик иштирокчига Президент томонидан 1 млрд 30 млн сўм мукофот берилади.

Жамият тараққиёти учун фақат олий маълумотли кадрлар эмас, ўз ишини пухта биладиган малакали усталар ҳам бирдек зарур. Қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда доим талаб юқори бўлган бундай касбларнинг энди катта саҳналарда эътироф этилаётгани ёшларнинг соҳаларга қизиқишини оширишга хизмат қилиши керак. Шу маънода, танлов амалий меҳнат ва касбий маҳоратни жамиятда муносиб қадрлашга қаратилган янги формат сифатида аҳамиятли бўлди.
36 24K
avatar
davletovuz
@davletovuz
08.08.2026 16:48
Президент қурувчиларни байрам билан табриклади

Августнинг 2-якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни. Тошкентдаги Ўзбекистон халқаро форумлар саройида қурувчилар, меъморлар, муҳандислар, лойиҳачилар ва соҳа фахрийлари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

Сана муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади. Давлат раҳбари қайд этганидек, бугун қурилиш соҳаси нафақат мамлакат қиёфасини ўзгартирмоқда, балки иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айланган.

"Сизлар ўз бурчингизни чуқур англаган ҳолда, халқимиз учун хавфсиз, қулай ва фаровон ҳаёт муҳитини яратишга қаратилган шарафли фаолиятингизни ҳамиша юксак сифат ва масъулият билан адо этасизлар, деб ишонаман.", - дейилади Президент табригида.
242 28.3K
avatar
davletovuz
@davletovuz
08.08.2026 13:38
Ректорликка номзодлар учун «Ректорлар мактаби»га қабул эълон қилинди
 
Вазирлар Маҳкамасининг 177-сон қарорига кўра, дастур «Янги Ўзбекистон» университетида 6 ой давомида гибрид шаклда (ишдан ажралмаган ҳолда) бепул олиб борилади.

Биринчи қабулга 40 киши саралаб олинади. Номзодлар камида 30 ёшда ва магистр даражасига эга бўлиши, шунингдек, олий таълимда 5 йил (шундан 2 йили раҳбарликда) ишлаган бўлиши лозим.
Дастурнинг фаол тингловчилари Ҳарвард университетида малака оширади.

Ҳужжатлар 10 августга қадар rectors.newuu.uz сайти орқали қабул қилинади.
287 26.5K
avatar
davletovuz
@davletovuz
08.08.2026 13:24
Келажагингизни бугундан бошланг

Олий таълим — бу шунчаки диплом эмас. Бу сизнинг билим, тажриба ва келажакдаги муваффақиятингиз учун мустаҳкам пойдевордир.

Афзалликларимиз:
Қулай дарс жадвали асосида бакалавриат ва магистратура дастурлари
Британия таълим муҳити ва малакали чет эллик устозлар
Шинам ва ҳамёнбоп ётоқхона
Ҳақ тўланадиган амалиёт ва карьера имкониятлари
Таълим кредитини расмийлаштиришдаги амалий ёрдам

UDEA’да сиз Британия таълим муҳитида таҳсил олиб, амалий кўникмаларни ривожлантириш, малакали чет эллик профессор-ўқитувчилардан билим олиш ҳамда ўз соҳангизда рақобатбардош мутахассис бўлиб етишиш имкониятига эга бўласиз!

🎓 UDEA — Биз ёрқин келажакка йўлланма берамиз!

Батафсил маълумот учун:
📞 +998 78 888 08 00
@udeahelp
📍 Бошлиқ кўчаси 3, Тошкент

Реклама
11 26K
avatar
davletovuz
@davletovuz
08.08.2026 06:49
Бўстон тумани ҳокими Санобархон Носирова
270 33.9K

davletovuz

77.8K
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Открыть в Telegram