avatar
davletovuz
@davletovuz
10.08.2026 15:59
Татаристондаги воқеа бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Татаристонда қурилиш корхонасида қурувчи бўлиб ишлаган жами 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган ва бир неча юртдошларимиз тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Бош вазир ўринбосари О. Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси ташкил этилди.

Ҳукумат комиссиясига ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларимизнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга барча зарур ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлганларни ҳаво транспортида махсус рейс орқали олиб келиш ва тегишли манзилларга етказиш, шунингдек уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

Махсус ишчи гуруҳ Россия Федерациясига юборилиб, барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида тезкор маълумот олиш учун:

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулининг +79656007979 телефон рақамига;

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг +79257508757, +9251270002 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

ФВВ
Telegram
davletovuz
Ҳужум оқибатида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — Қозондаги бош консулхона
71 28.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

davletovuz

77.8K
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Открыть в Telegram