Августнинг 2-якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни. Тошкентдаги Ўзбекистон халқаро форумлар саройида қурувчилар, меъморлар, муҳандислар, лойиҳачилар ва соҳа фахрийлари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.
Сана муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади. Давлат раҳбари қайд этганидек, бугун қурилиш соҳаси нафақат мамлакат қиёфасини ўзгартирмоқда, балки иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айланган.
"Сизлар ўз бурчингизни чуқур англаган ҳолда, халқимиз учун хавфсиз, қулай ва фаровон ҳаёт муҳитини яратишга қаратилган шарафли фаолиятингизни ҳамиша юксак сифат ва масъулият билан адо этасизлар, деб ишонаман.", - дейилади Президент табригида.
245 30.8K
Обсуждение
0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram