avatar
davletovuz
@davletovuz
10.08.2026 06:16
Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида фаолияти йўлга қўйилган хусусий мактаб туманда болаларнинг сифатли таълим олиши, иқтидорли ёшларнинг қўллаб-қувватланиши ва ҳудудда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ва Асакабанк ҳамкорлигида қўллаб-қувватланган лойиҳа тадбиркорга замонавий таълим муассасасини яратиш ва кўпроқ ўқувчиларни қамраб олиш имкониятини берди.

Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати яратилган иш ўринлари. Айрим ўқитувчилар ишлаш учун чет элга кетиш арафасида турган бир пайтда, мактаб директори уларни ўз ҳудудида муносиб иш билан таъминлаган.

Мактабдаги сифатли таълим ўз самарасини кўрсатишни бошлаган: ўқувчилар турли фан олимпиадаларида муносиб қатнашишни бошлаган. Жумладан, ўқувчилар Қирғизистонда ўтказилган халқаро олимпиадада биринчи ўринни қўлга киритган.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, таълим-тарбиянинг асоси, пойдевори — мактаб саналади. Мактаб таълимига киритилган сармоя — мамлакат келажаги ва инсон капиталига киритилган сармоядир.


Асакабанк ва ТРК ҳамкорлигида тайёрланган видеолавҳада мактабнинг ташкил этилиш тарихи, эришилаётган натижалар ва лойиҳанинг ҳудуд тараққиётидаги аҳамияти ҳақида сўз боради.
Реклама
33 27.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

davletovuz

77.8K
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Открыть в Telegram