Энди банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин
9 августдан жисмоний шахслар тижорат банкларидан эквиваленти
500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасини нақд сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ёки б.лар) тақдим этиши
талаб этилмайди.
Аввал мазкур лимит
100 АҚШ долларини ташкил этар эди.
Эквиваленти 500 АҚШ долларидан юқори миқдорда нақд валюта сотиб олишда эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш талаби сақланиб қолади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram