Ўзбекистонда илк бор амалий касб эгалари кенг кўламда эътироф этилди
Президент
қарори билан ташкил этилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловида сантехник, пайвандчи, ошпаз, электромонтажчи, автомеханик ва бошқа амалий касбларнинг энг яхши вакиллари катта саҳнада тақдирланди.
Ўзбекистонда биринчи марта шундай касблар бўйича ғолиб ва совриндорларга медаллар ҳамда пул мукофотлари топширилди, уларни тайёрлаган устозлар ҳам рағбатлантирилди. Танловда сараланган иштирокчилар WorldSkills халқаро чемпионатида иштирок этади. Унда ғолиб бўлган ўзбекистонлик иштирокчига Президент томонидан
1 млрд 30 млн сўм мукофот берилади.
Жамият тараққиёти учун фақат олий маълумотли кадрлар эмас, ўз ишини пухта биладиган малакали усталар ҳам бирдек зарур. Қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда доим талаб юқори бўлган бундай касбларнинг энди катта саҳналарда эътироф этилаётгани ёшларнинг соҳаларга қизиқишини оширишга хизмат қилиши керак. Шу маънода, танлов амалий меҳнат ва касбий маҳоратни жамиятда муносиб қадрлашга қаратилган янги формат сифатида аҳамиятли бўлди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram