avatar
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
@asakabank_pressa
05.08.2026 10:19
Асакабанк раҳбарияти Хоразм вилояти Хонқа туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Асакабанк раҳбариятининг Хоразм вилояти Хонқа туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда молиявий хизматлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклифлар ва мавжуд муаммоларни бевосита банк раҳбариятига етказиш имконига эга бўлди. Кўтарилган масалаларнинг аксарияти юзасидан жойида аниқ ечимлар таклиф этилди, қўшимча ўрганишни талаб қилувчи мурожаатлар эса масъул ходимларга бириктирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишларини кенгайтириш, янги иш ўринларини ташкил этишга қаратилган имкониятлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Асакабанк тадбиркорлар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш ҳамда ҳудудларда бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича амалий ишларини изчил давом эттирмоқда.

emojiInstagram*emojiFacebook*Youtube
1 277
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
@asakabank_pressa
04.08.2026 16:52
Маҳалла ободлиги — аҳоли фаровонлиги сари яна бир амалий қадам

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида Асакабанкнинг Сирдарё вилояти филиали томонидан Сирдарё туманидаги "Қуёш" маҳалласида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, маҳалла аҳолиси, айниқса, мактаб ўқувчилари учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш мақсадида қарийб 1 километр узунликда замонавий пиёдалар йўлаги қурилмоқда. Бу эса болаларнинг таълим муассасасига хавфсиз қатнаши учун янада қулай шароит яратади.

Шунингдек, маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, улар билан самимий мулоқот ўтказилди. Суҳбатлар давомида билдирилган масалалар ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Асакабанк учун ижтимоий масъулият фақат молиявий хизматлар билан чекланмайди. Инсон қадрини улуғлаш, маҳаллалар ободлигига ҳисса қўшиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар келгусида ҳам давом эттирилади.

emojiInstagram*emojiFacebook*Youtube
2 386
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
@asakabank_pressa
04.08.2026 15:44
emoji Асакабанк раҳбарияти Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Асакабанк раҳбарияти Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказиб, бизнес вакилларининг мурожаатлари, амалга ошираётган лойиҳалари ҳамда молиялаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар тингланиб, уларнинг аксарияти юзасидан амалий ечимлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

Очиқ мулоқотда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Асакабанк ҳудудларда тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларини давом эттирмоқда.

emojiInstagram*emojiFacebook*Youtube
352
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
@asakabank_pressa
03.08.2026 13:00
emoji АСАКАБАНК НУКУС БХМДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Асакабанк Нукус БХМда ходимларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиши, тезкор қарор қабул қилиши ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида шартли фавқулодда вазият яратилиб, ходимларнинг бундай ҳолатдаги ҳаракатлари амалиётда синовдан ўтказилди. Асосий эътибор вазиятни тўғри баҳолаш, тезкор чора кўриш ва белгиланган хавфсизлик тартибларига қатъий амал қилишга қаратилди.

Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги воситалари ва техник жиҳозларнинг ҳолати кўрикдан ўтказилиб, улардан зарур вазиятларда тўғри ва самарали фойдаланиш тартиби яна бир бор амалда кўрсатиб берилди.

Асакабанк учун ходимлар ва мижозлар хавфсизлиги устувор аҳамиятга эга. Шу боис фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ходимларнинг амалий тайёргарлигини ошириш ва хавфсиз меҳнат муҳитини таъминлашга қаратилган бундай машғулотлар мунтазам равишда ўтказиб борилади.

emojiInstagram*emojiFacebook*Youtube
9 590
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
@asakabank_pressa
03.08.2026 09:23
⚡️ Инвесторлар диққатига — Фарғона марказидаги тайёр текстиль фабрикаси сотувда

Текстиль соҳасида янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки мавжуд бизнесингизни кенгайтиришни режалаштираяпсизми? Унда Фарғона шаҳри марказида жойлашган, пахтани қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш учун тўлиқ тайёр фабрика айнан сиз излаётган имконият бўлиши мумкин.

🎥 Ушбу видеода фабриканинг ишлаб чиқариш цехлари, бинолари, ускуналари, муҳандислик коммуникациялари ва ишлаб чиқаришни дарҳол бошлаш имконини берувчи барча шароитлар билан яқиндан танишасиз.

☑️ Фабрика ҳақида қисқача:
🏭Пахтани қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш учун тўлиқ тайёр
📍Жойлашуви — Фарғона шаҳри маркази
📐Ер майдони — 17 988 кв.м
🏢Бино ва иншоотлар — 16 637 кв.м
🧵Йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 4 000 тонна ип-калава
⚡️ Электр энергияси, табиий газ ва сув таъминоти тўлиқ мавжуд
🚛 Қулай транспорт ва логистика инфратузилмаси яратилган

💰 Объектнинг бошланғич нархи — 120 млрд сўм.
☑️ Харид қилиш шартлари ҳам жуда қулай:
▪️10% бошланғич тўлов
▪️10 йилгача муддатли тўлов
▪️Фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкаси асосида( Айни пайтда 14%)

Нолдан фабрика қуриш, ҳужжатлаштириш ва инфратузилма тайёрлаш учун йиллаб вақт сарфлаш ўрнига, тайёр ишлаб чиқариш объектини харид қилиб, қисқа муддатда ишни бошлаш имконига эга бўласиз.

👉 Батафсил маълумот ва аукционда иштирок этиш
📞 Қўшимча маълумот учун: (78) 147-64-02 ёки (90) 181-01-00 рақамларига мурожаат қилинг.

emojiInstagram*emojiFacebook*Youtube
8 480
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
@asakabank_pressa
02.08.2026 13:06
«Олтиариқ Агро Стар» МЧЖда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида узумчилик ва агрологистика бўйича йирик ишлар амалга оширилди

«Олтиариқ Агро Стар» МЧЖда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида узумчиликни ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган қатор муҳим ишлар амалга оширилди.

Корхона экспортбоп узум навларини етиштириш, сақлаш ва ташқи бозорларга етказиб беришга ихтисослашган бўлиб, соҳада инновацион ёндашувларни кенг жорий этмоқда.

☑️ Жумладан, 5 гектар майдонда агрокомплекс ташкил этилди, аҳоли ва деҳқон хўжаликлари учун «Узумчилик мактаби» йўлга қўйилди, шунингдек, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда тупроқ ва сув таҳлилларини ўтказиш имкониятига эга фитосанитария лабораторияси ташкил қилинди.

☑️ Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор инкубатор усулида пайвандтагли узум кўчатларини етиштириш йўлга қўйилди. Бу технология орқали йилига 100 минг туп кўчат етиштириш имконияти яратилган бўлиб, мазкур усулда етиштирилган кўчатлар анъанавий усулга нисбатан 1 йил олдин ҳосилга киради. Лойиҳа доирасида 3,5 гектар майдонда оналик узум плантацияси, замонавий иссиқхонада узумзорлар ҳамда Kober 5BB пайвандтагли кўчатлар етиштириш ишлари йўлга қўйилди.

☑️ Шу билан бирга, 2 000 тонна сиғимли музлатгичли омборхона ишга туширилиб, бугунги кунга қадар 400 тонна мева-сабзавот сақланиб, экспортга чиқарилди.

☑️ Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 100 гектар, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 10 гектар, Жиззах вилояти Зомин туманида эса 250 гектар майдонда узумчилик ва мевачилик лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Бу ташаббуслар мамлакатимизда замонавий узумчиликни ривожлантириш, экспорт ҳажмини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

emojiInstagram*emojiFacebook*Youtube
1 526
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
@asakabank_pressa
31.07.2026 12:58
#кайфият_учун

Асакабанкда қанчадан буён ишлаб келмоқдасиз?

Бу савол жамоамиз учун ҳам қизиқ туюлди😄

Шунинг учун ҳар доимгидек ҳеч қандай тайёргарликсиз ходимларимиз олдига бориб, микрофон тутдик.

Кимдир эндигина иш бошлаганини, яна кимдир эса 10, 20, ҳатто 30 йилдан ортиқ вақтдан буён Асакабанкда меҳнат қилиб келаётганини айтди. Айримлар эса банк билан бирга ўсгани ва бу ерни иккинчи уйидек ҳис қилишини таъкидлади.

Энг муҳими, жавоблар шуни кўрсатдики, Асакабанкда турли авлод ва катта тажрибага эга ходимлар бир жамоа бўлиб фаолият юритмоқда. Хўш, ходимларимиз яна қандай қизиқарли жавоблар берганини видеода бирга томоша қиламиз.

emojiInstagram*emojiFacebook*Youtube
12 731
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
@asakabank_pressa
31.07.2026 11:23
emojiАсакабанк раҳбарияти ва Сайхунобод тумани ҳокими тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди

Асакабанк раҳбарияти ҳамда Сайхунобод тумани ҳокими иштирокида тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалалар, инвестиция лойиҳалари, кредит маблағлари, банк хизматлари ва бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ таклиф ҳамда мурожаатларини бевосита мутасаддиларга етказиш имкониятига эга бўлди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва уларни қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланди.

Асакабанк томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича бундай очиқ мулоқотлар мунтазам давом эттирилмоқда.

emojiInstagram*emojiFacebook*Youtube
3 651
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов

1.9K
Асакабанк Бошқарув раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Анвархонов Азизхон

📞 Мурожаат учун: 1152 ёки (71)-200-55-22

Instagram*: instagram*.com/asakabank_pressa
YouTube: https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram