avatar
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
@asakabank_pressa
04.08.2026 16:52
Маҳалла ободлиги — аҳоли фаровонлиги сари яна бир амалий қадам

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида Асакабанкнинг Сирдарё вилояти филиали томонидан Сирдарё туманидаги "Қуёш" маҳалласида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, маҳалла аҳолиси, айниқса, мактаб ўқувчилари учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш мақсадида қарийб 1 километр узунликда замонавий пиёдалар йўлаги қурилмоқда. Бу эса болаларнинг таълим муассасасига хавфсиз қатнаши учун янада қулай шароит яратади.

Шунингдек, маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, улар билан самимий мулоқот ўтказилди. Суҳбатлар давомида билдирилган масалалар ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Асакабанк учун ижтимоий масъулият фақат молиявий хизматлар билан чекланмайди. Инсон қадрини улуғлаш, маҳаллалар ободлигига ҳисса қўшиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар келгусида ҳам давом эттирилади.

emojiInstagram*emojiFacebook*Youtube
2 386
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов

1.9K
Асакабанк Бошқарув раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Анвархонов Азизхон

📞 Мурожаат учун: 1152 ёки (71)-200-55-22

Instagram*: instagram*.com/asakabank_pressa
YouTube: https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram