Асакабанк раҳбарияти ва Сайхунобод тумани ҳокими тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди
Асакабанк раҳбарияти ҳамда
Сайхунобод тумани ҳокими иштирокида тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалалар, инвестиция лойиҳалари, кредит маблағлари, банк хизматлари ва бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ таклиф ҳамда мурожаатларини бевосита мутасаддиларга етказиш имкониятига эга бўлди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва уларни қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланди.
Асакабанк томонидан
тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича бундай очиқ мулоқотлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Instagram*
Facebook*Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram