Асакабанк раҳбарияти Хоразм вилояти Хонқа туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Асакабанк раҳбариятининг Хоразм вилояти Хонқа туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда молиявий хизматлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклифлар ва мавжуд муаммоларни бевосита банк раҳбариятига етказиш имконига эга бўлди. Кўтарилган масалаларнинг аксарияти юзасидан жойида аниқ ечимлар таклиф этилди, қўшимча ўрганишни талаб қилувчи мурожаатлар эса масъул ходимларга бириктирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, учрашувда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишларини кенгайтириш, янги иш ўринларини ташкил этишга қаратилган имкониятлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Асакабанк тадбиркорлар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш ҳамда ҳудудларда бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича амалий ишларини изчил давом эттирмоқда.
Instagram*
Facebook*Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram