АСАКАБАНК НУКУС БХМДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ
Асакабанк
Нукус БХМда ходимларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиши, тезкор қарор қабул қилиши ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида
шартли фавқулодда вазият яратилиб, ходимларнинг бундай ҳолатдаги ҳаракатлари амалиётда синовдан ўтказилди. Асосий эътибор вазиятни тўғри баҳолаш, тезкор чора кўриш ва белгиланган хавфсизлик тартибларига қатъий амал қилишга қаратилди.
Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги воситалари ва техник жиҳозларнинг ҳолати кўрикдан ўтказилиб, улардан зарур вазиятларда тўғри ва самарали фойдаланиш тартиби яна бир бор амалда кўрсатиб берилди.
Асакабанк учун ходимлар ва мижозлар хавфсизлиги устувор аҳамиятга эга. Шу боис фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ходимларнинг амалий тайёргарлигини ошириш ва хавфсиз меҳнат муҳитини таъминлашга қаратилган бундай машғулотлар мунтазам равишда ўтказиб борилади.
Instagram*
Facebook*Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram