«Олтиариқ Агро Стар» МЧЖда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида узумчилик ва агрологистика бўйича йирик ишлар амалга оширилди
«Олтиариқ Агро Стар» МЧЖда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида узумчиликни ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган қатор муҳим ишлар амалга оширилди.
Корхона экспортбоп узум навларини етиштириш, сақлаш ва ташқи бозорларга етказиб беришга ихтисослашган бўлиб, соҳада инновацион ёндашувларни кенг жорий этмоқда.
☑️ Жумладан,
5 гектар майдонда агрокомплекс ташкил этилди, аҳоли ва деҳқон хўжаликлари учун
«Узумчилик мактаби» йўлга қўйилди, шунингдек, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда тупроқ ва сув таҳлилларини ўтказиш имкониятига эга
фитосанитария лабораторияси ташкил қилинди.
☑️ Шунингдек,
Ўзбекистонда илк бор инкубатор усулида пайвандтагли узум кўчатларини етиштириш йўлга қўйилди. Бу технология орқали йилига
100 минг туп кўчат етиштириш имконияти яратилган бўлиб, мазкур усулда етиштирилган кўчатлар анъанавий усулга нисбатан
1 йил олдин ҳосилга киради. Лойиҳа доирасида
3,5 гектар майдонда оналик узум плантацияси, замонавий иссиқхонада узумзорлар ҳамда
Kober 5BB пайвандтагли кўчатлар етиштириш ишлари йўлга қўйилди.
☑️ Шу билан бирга,
2 000 тонна сиғимли музлатгичли омборхона ишга туширилиб, бугунги кунга қадар
400 тонна мева-сабзавот сақланиб, экспортга чиқарилди.
☑️ Бундан ташқари,
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 100 гектар,
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 10 гектар,
Жиззах вилояти Зомин туманида эса 250 гектар майдонда узумчилик ва мевачилик лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Бу ташаббуслар мамлакатимизда замонавий узумчиликни ривожлантириш, экспорт ҳажмини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
Instagram*
Facebook*Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram