avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
24.04.2026 13:58
☑️ Молиявий самарадорликни таъминлаш борасида муҳим таклифлар илгари сурилди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди. Муҳокамаларда ЎзЛиДеП фракцияси ҳам ўз муносабатини билдирди. Ҳисоб палатаси томонидан давлат молияси устидан таъсирчан назоратни таъминлаш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва молиявий интизомни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишларни алоҳида эътироф этдик.

Муҳокамалар давомида айниқса, превентив назорат механизмларининг кучайгани, сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш орқали қонунбузилишларни барвақт аниқлаш амалиёти йўлга қўйилгани ижобий баҳоланди. Бу эса давлат харидлари ва бюджет жараёнларида шаффофликни оширишга хизмат қилаётган муҳим қадам сифатида қайд этдик.

Шу билан бирга, куни кеча бўлиб ўтган фракциямиз йиғилишида ҳам муҳокамалар жараёнида фракциямиз томонидан бир қатор долзарб масалалар кўтарилди. Хусусан, давлат харидларида тўғридан-тўғри шартномалар улушининг юқорилиги, бюджет маблағларининг самарадорлиги ва ташқи қарзларни жалб қилишдаги айрим камчиликлар юзасидан парламент назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, бюджет маблағларидан мақсадли ва натижадор фойдаланишни таъминлаш, давлат харидларида очиқ ва рақобатбардош муҳитни кенгайтириш, шунингдек, “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган вазифалар ижросини кучайтириш бўйича аниқ таклифларни илгари сурдик.

Мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи депутатлар томонидан маъқулланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

@a_xaitov
4 356
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
24.04.2026 06:12
ЎзЛиДеП ташаббуси билан амалга оширилаётган “Халқ билан бирга” дастури доирасида жойларда кенг қамровли учрашувлар ва ўрганишлар изчил ташкил этилмоқда. Ушбу мулоқотлар давомида аҳолининг муаммолари ўрганилиб, уларга манзилли ечимлар таклиф этилмоқда, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, таълим ва бандлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, “Инклюзив жамият сари” лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, улар учун тенг имкониятлар яратиш, жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу каби очиқ мулоқотлар ва сайёр учрашувлар “инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

👉 “XXI asr” газетасининг 2026 йил 23 апрель сонидан.

@a_xaitov
7 481
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
22.04.2026 12:03
☑️ Минтақада экологик барқарорлик борасида фаол ҳамкорлик

Президентимиз Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммитда қатнашмоқда. Ушбу муҳим тадбир Марказий Осиё ва қатор давлатлар ўртасида экологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий муаммоларга биргаликда ечим топиш учун муҳим мулоқот майдони ҳисобланади.

Саммит доирасида давлатлар раҳбарлари “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган миллий павильонлар кўргазмаси билан танишмоқда. Унда иштирокчи мамлакатларнинг экология, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ютуқлари ҳамда келгуси режалари намойиш этилмоқда.

Тадбир кун тартибида иқлим ўзгаришига қарши курашиш, ҳаво ифлосланишини камайтириш, чиқиндиларни самарали бошқариш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса минтақада экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон павильонида “Яшил макон”, “Тоза ҳаво”, “Чиқиндисиз ҳудуд” каби умуммиллий лойиҳалар тақдим этилди. Умуман олганда, мазкур саммит экологик муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш, барқарор тараққиётни таъминлаш ва келажак авлод учун соғлом муҳит яратишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

@a_xaitov
4 376
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
22.04.2026 12:02
☑️ 22 апрель — Халқаро Ер куни

Ушбу сана жаҳон бўйлаб ҳар йили кенг нишонланади. 2009 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида 50 дан ортиқ давлат вакиллари томонидан қўллаб-қувватланиб, 22 апрель куни Халқаро Ер куни сифатида расман эътироф этилган.

Маълумки, Ер сайёраси вужудга келганига қарийб тўрт ярим миллиард йил бўлган. Унинг 29 фоиздан ортиқ қисми қуруқлик, қолган ҳудудлари эса денгиз ва океанлардан иборат. Ишлов бериладиган ерлар бор-йўғи 11 фоизни ташкил этишига қарамасдан, инсонлар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 88 фоизи айнан шу майдонларда етиштирилади.

22 апрель санасида ана шу омилларга алоҳида эътибор қаратилиб, бу кун турли мамлакатларда инсонларни сайёрамиз ягоналигини англашга, атроф-муҳитни асрашга, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга, барчамизнинг умумий уйимиз бўлган Ерни ҳимоя қилишга чорлайди.

Бугунги кунда Ер кунининг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Чунки иқлим ўзгаришининг салбий таъсири йил сайин яққол сезилмоқда, экологик муаммолар глобал тус олмоқда.

Айни пайтда Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит ҳам бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир. Унда иқлим ўзгаришига қарши курашиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлаш масалалари халқаро даражада муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, яқин 25 йил ичида минтақа аҳолиси 100 миллион кишидан ошиши кутилаётган бир пайтда, унумдор ерлар қисқариб бораётгани жиддий хавотир уйғотмоқда. Бугунги кунда минтақадаги ер майдонларининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган бўлиб, келгусида ҳосилдорлик сезиларли даражада камайиши мумкин.

@a_xaitov
6 415
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
22.04.2026 09:08
☑️ “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030”: ёшлар учун янги имкониятлар стратегияси

Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси лойиҳаси юзасидан тақдимот билан танишди. Ушбу стратегия мамлакатда ёшларга оид биринчи яхлит дастур бўлиб, 9,5 миллиондан ортиқ ёшларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган.

Ҳужжатда ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим, хорижий тилларни ўргатиш, касбий тайёргарликни кучайтириш ҳамда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишлар белгиланган. Шунингдек, 2030 йилгача 600 минг ёшнинг бандлигини таъминлаш, 450 минг ёшни B2 даражадаги тил билимига етказиш каби муҳим мақсадлар қўйилган.

Шу билан бирга, ёшлар учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Хусусан, ўқув марказларини кенгайтириш, “Касб плюс тил” тизимини ривожлантириш, ипотека орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, волонтёрлик ва инновацион лойиҳаларни рағбатлантириш каби вазифалар назарда тутилган. Ҳудудларда ёшлар инфратузилмасини яхшилаш ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш ҳам муҳим йўналишлардан ҳисобланади.

Мазкур стратегияда белгиланган барча вазифалар ЎзЛиДеПнинг ёшлар бандлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим сифатини яхшилаш ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадлари билан тўлиқ ҳамоҳангдир. Шу боис партия ушбу муҳим ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

@a_xaitov
5 419
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
20.04.2026 18:26
☑️ Сунъий интеллект асосида бошқарувни жорий – этиш урбанизация соҳасида муаммоларни бартараф этади

ЎзЛиДеП фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказган йиғилишида илгари сурилган таклиф-ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Tаъкидланганидек, сўнгги йилларда соҳада катта ўсиш кузатилди, уй-жой қурилиши ҳажми ортиб, иқтисодиётнинг муҳим драйверига айланди. Шу билан бирга, бюрократик тўсиқлар, коррупция ва ортиқча сансалорлик каби муаммолар соҳанинг ривожига тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.

Буни бартараф этиш учун жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш ва замонавий технологиялар, жумладан, сунъий интеллект асосида бошқарувни жорий этиш бўйича белгилаб берилган вазифалар қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда урбанизацияни тизимли ривожлантириш, бош режаларни такомиллаштириш ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Депутатлар рухсат бериш жараёнларини енгиллаштириш, “бир дарча” тамойилини кенг жорий этиш ва инвестицияларни жалб қилиш орқали соҳада очиқлик, шаффофлик ва самарадорликни ошириш бўйича белгиланган вазифалар соҳа тараққиётига хизмат қилишини эътироф этишди.

@a_xaitov
2 207
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
18.04.2026 21:18


Hurmatli fermerlar, dehqon xo‘jaliklari rahbarlari va chorvadorlar!

Joriy yilning 18-aprelidan 18-mayiga qadar mamlakatimizda “Chorvachilikda sanitariya-epidemiya-gigiyena” oyligi e’lon qilinganini ma’lum qilamiz.

Bugungi kunda dunyoda ekologik muvozanat va iqlim o‘zgarishi natijasida chorva hayvonlari orasida turli yangi kasalliklar yuzaga kelmoqda. Xususan, xorijiy davlatlarda chorva mollari o‘rtasida oqsil (yashur) kasalligi tarqalish xavfi kengaymoqda.

Jahon hayvonlar sog‘ligi tashkiloti ma’lumotiga ko‘ra, 2025–2026 yillarda 48 ta davlatda ushbu kasallikning yangi “SAT” tiplari qayd etilgan bo‘lib, amalda qo‘llanilayotgan vaksinalar bu tiplarga qarshi to‘liq himoya qilmaydi. Shu sababli kasallik tarqalishining oldini olishda barcha fermer va chorvadorlarning mas’uliyati va faol ishtiroki nihoyatda muhim hisoblanadi.

Shu munosabat bilan, xo‘jalik va fermalarda veterinariya-sanitariya tartiblariga qat’iy rioya qilish, kirish joylarida dezinfeksiya vositalarini tashkil etish, begona shaxslar va transport vositalarining kirishini cheklash, hayvonlarni saqlashda zoogigiyenik talablarga amal qilish, ularni sifatli ozuqa va toza suv bilan ta’minlash, hududni doimiy tozalikda saqlash hamda zararli jonivorlarga qarshi kurashish zarur.

Agar hayvonlarda kasallikka shubha tug‘ilsa, ularni darhol boshqalardan ajratish, veterinar kelguniga qadar izolyatsiya qilish va hech qanday dori vositalarini mustaqil qo‘llamaslik talab etiladi.

Oqsil kasalligi alomatlari — yuqori harorat, og‘iz bo‘shlig‘ida va tuyoqlarda yaralar, elinda shikastlanishlar kuzatilganda, zudlik bilan veterinariya vrachiga murojaat qilish shart. Bunday holatlarda binolarni dezinfeksiya qilish, hayvon mahsulotlarini hududdan tashqariga chiqarmaslik va sutni qaynatmasdan iste’mol qilmaslik lozim.

🐄 Chorva hayvonlarini o‘z vaqtida emlash kasallikning oldini olishda eng samarali choradir. Qoramollar yiliga ikki marta (bahor va kuzda), qo‘ylar esa yiliga bir marta emlanishi zarur. Zarur hollarda 2,5–3 oylikdan katta barcha hayvonlar majburiy emlanadi va emlashdan so‘ng 15–21 kun ichida immunitet shakllanadi.

Har qanday kasallik alomatlari kuzatilganda (71-202-12-00, ichki: 210, 218, 323) raqamlari orqali mutaxassislarga murojaat qilishingizni so‘raymiz.

Hurmatli fermerlar va chorvadorlar!


Chorva salomatligini saqlashda tozalik va veterinariya qoidalariga amal qilish eng muhim omildir. Tozalik — yuqori mahsuldorlik, sog‘lom chorva va barqaror daromad garovidir. Mazkur oylik doirasida barcha profilaktik va epizootik tadbirlarni uyushqoqlik bilan amalga oshirishingizni so‘raymiz.

🔖 Kasallikning oldini olish bo‘yicha tavsiyalar to‘plami (qo‘llanma)

O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi hamda Fermerlar Kengashi


Website Telegram Facebook* YouTube Instagram*
149 33.2K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
18.04.2026 10:05
☑️ Тарихий зафар ва юксак эътироф

Президентимиз иштирокида шахматчимиз, Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоровни шарафлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тарихий ғалаба — нафақат шахматимиз, балки бутун Янги Ўзбекистон учун улкан ютуқ сифатида эътироф этилди.

Жавоҳир Синдоров мусобақа давомида дунёнинг энг кучли гроссмейстерларига қарши юксак маҳорат ва матонат билан курашиб, бирорта мағлубиятсиз 14 партияда 10 очко тўплади. Бу натижа нафақат ғалаба, балки рекорд даражасидаги ноёб ютуқ сифатида шахмат тарихига кирди.

Давлатимиз раҳбари ушбу зафар замиридаги меҳнат, қатъият ва тарбияни алоҳида таъкидлаб, уни тарбиялаган оиласи ва устозларига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, бу натижа мамлакатда спорт, хусусан шахматга қаратилаётган эътиборнинг амалий самараси экани қайд этилди.

Маросимда Жавоҳир Синдоров “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди. У эса билдирилган ишонч ва яратилган имкониятлар учун миннатдорлик изҳор этди. Бу ғалаба минглаб ёшлар учун катта мотивация бўлиб, миллий шахмат мактабининг нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

@a_xaitov
1 255
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
18.04.2026 10:04
Внимание к каждому дому: продолжается общенациональная программа «Вместе с народом»

Работа, проводимая в рамках общенациональной программы УзЛиДеП «Вместе с народом», демонстрирует практические результаты в решении повседневных проблем населения.

В ходе акции «Путь к сердцу» только за одну неделю было посещено 29 тысяч домохозяйств. Выявлено 534 проблемы, из которых 421 решена непосредственно на местах. До сведения жителей каждого дома доводится суть и значимость реформ, реализуемых Президентом Республики Узбекистан.

Данные мероприятия являются лишь началом масштабной программы, впереди нас ждут еще более значимые практические результаты.


#uzlidep #XalqBilanBirga

Расмий саҳифаларимизга уланинг
2 330
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
17.04.2026 16:35
“Халқ билан бирга”: амалий ишлар, аниқ натижалар

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида жойларда амалий ишлар изчил давом этмоқда. Дастур доирасида 2026 йилда 50 мингдан ортиқ тадбиркорни жалб қилиш, уйма-уй юриш орқали 1 миллион хонадонга кириб бориш ҳамда 1,5 миллиондан зиёд фуқарога турли кўринишда кўмак бериш режалаштирилган. Бугун ушбу ташаббуслар республика бўйлаб аниқ натижалар билан намоён бўлмоқда.

Хусусан, “Юракка йўл” акцияси доирасида бир ҳафтада 29 мингта хонадонга кирилиб, 534 та муаммо аниқланди. Уларнинг 421 таси жойида ҳал этилди, қолган масалалар эса назоратга олинди. Шунингдек, мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб, аҳолига манзилли кўмак бериш тизими самарали йўлга қўйилгани намоён бўлди.

Избоскан туманида ўтказилган “Юракка йўл” акцияси инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намунасига айланди. Партия фаоллари томонидан имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга ногиронлик аравачалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бу каби амалий ёрдамлар фуқароларнинг ҳаётини енгиллаштириб, уларда ишонч ва миннатдорлик туйғуларини мустаҳкамламоқда.

Тўрткўл туманида “Юракка йўл” ва “Кексаларга меҳр” акциялари доирасида ўнлаб хонадонлар қамраб олиниб, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилди. Шу билан бирга, фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида 4 нафар фуқарога тикув машинаси тақдим этилди. Бу эса уларнинг ўз даромад манбаини яратишига замин бўлмоқда.

Қўштепа туманида ҳам амалий ишлар изчил давом эттирилиб, ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли хонадонлари ўрганилди, муаммолар тингланди ва тегишли ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, аҳолига тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва бандликни таъминлашга қаратилган имкониятлар тушунтирилди. Бу каби ишлар “Халқ билан бирга” ғоясининг амалдаги ифодаси сифатида аҳолининг ишончини мустаҳкамлаб, эртанги кунга бўлган умидини оширмоқда.

@a_xaitov
8 399
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
15.04.2026 19:17
☑️ Аҳолининг суғурта борасидаги саводхонлигини ошириш учун имконият кенгаяди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида тадбиркорлар ва аҳолининг суғурта хизматларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда соҳани янада оммалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қабул қилинди. Мазкур ҳужжат суғурта бозорида шаффофликни таъминлаш ва аҳолининг молиявий маданиятини оширишга хизмат қилади.

Қонунга мувофиқ, “Реклама тўғрисида”ги қонунга суғурта саводхонлигини оширишга қаратилган ахборотни ижтимоий ахборот сифатида белгилаш назарда тутилмоқда. Шу орқали ваколатли давлат органлари ижтимоий ахборотни тарғиб қилувчи субъектлар сифатида иштирок этиб, аҳолига суғурта хизматлари, улардан фойдаланиш тартиби ва афзалликлари ҳақида кенг ва очиқ маълумотлар етказилиши таъминланади.

Қонун лойиҳаси устида ишлаш жараёнида унинг мазмуни ва ҳуқуқий аниқлигини таъминлаш мақсадида таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинди. Натижада, фуқароларнинг суғурта шартлари бўйича хабардорлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган самарали механизмлар шакллантирилди.

Мазкур қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракциясида ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, партиянинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, молиявий хизматлар бозорини ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклифлар билдирилди. Депутатларимиз мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, унинг амалга оширилиши суғурта бозорида ишончни мустаҳкамлаш ва иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилишини эътироф этишди.

@a_xaitov
5 529
avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
15.04.2026 19:16
☑️ Қурилиш ва урбанизация соҳасида янги босқич: тизимли ислоҳотлар белгилаб берилди

Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, келгуси устувор вазифалар белгилаб берилди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда қурилиш соҳаси жадал ривожланиб, минглаб янги корхоналар ташкил этилди, миллионлаб квадрат метр уй-жойлар барпо этилди ва бу тармоқ иқтисодий ўсишда муҳим драйверга айланди.

Шу билан бирга, соҳадаги мавжуд муаммолар – бюрократик тўсиқлар, коррупция ҳолатлари ва жараёнларнинг чўзилиши танқид қилинди. Ер ажратиш, рухсат олиш ва қурилишни бошлаш босқичларидаги ортиқча сансалорлик тадбиркорлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди. Шу боис, барча жараёнларни рақамлаштириш, инсон омилларини қисқартириш ва сунъий интеллект асосида тезкор қарор қабул қилиш тизимларини жорий этиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда урбанизация масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг иқтисодий ўсиш билан бевосита боғлиқ экани таъкидланди. Бош режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда тизимли ёндашувни жорий этиш, инфратузилма билан боғлиқ аниқ дастурлар ишлаб чиқиш ва тадбиркорлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, шаҳар ва қишлоқларни ривожлантириш бўйича янги мастер-режаларни ишлаб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Қурилиш соҳасида тадбиркорликни рағбатлантириш мақсадида қатор енгилликлар белгиланди. Жумладан, рухсат бериш жараёнларини қисқартириш, барча коммуникацияларга уланишни “бир дарча” тамойили асосида амалга ошириш, хусусийлаштириш жараёнларини шаффофлаштириш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича янги механизмлар жорий этилади. Бу эса бизнес учун янада қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

Мазкур йиғилишда белгиланган вазифалар қурилиш ва урбанизация соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган бўлиб, энг аввало, очиқлик, шаффофлик ва самарадорликни таъминлашга хизмат қилади. Бу ўз навбатида янги иш ўринлари яратиш, аҳолини муносиб уй-жой билан таъминлаш ва мамлакат иқтисодиётини янада барқарор ривожлантиришга мустаҳкам замин яратади.

@a_xaitov
4 298

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

9.5K
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook*: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram