☑️
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030”: ёшлар учун янги имкониятлар стратегияси
Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси лойиҳаси юзасидан тақдимот билан танишди. Ушбу стратегия мамлакатда ёшларга оид биринчи яхлит дастур бўлиб, 9,5 миллиондан ортиқ ёшларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган.
Ҳужжатда ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим, хорижий тилларни ўргатиш, касбий тайёргарликни кучайтириш ҳамда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишлар белгиланган. Шунингдек, 2030 йилгача 600 минг ёшнинг бандлигини таъминлаш, 450 минг ёшни B2 даражадаги тил билимига етказиш каби муҳим мақсадлар қўйилган.
Шу билан бирга, ёшлар учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Хусусан, ўқув марказларини кенгайтириш, “Касб плюс тил” тизимини ривожлантириш, ипотека орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, волонтёрлик ва инновацион лойиҳаларни рағбатлантириш каби вазифалар назарда тутилган. Ҳудудларда ёшлар инфратузилмасини яхшилаш ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш ҳам муҳим йўналишлардан ҳисобланади.
Мазкур стратегияда белгиланган барча вазифалар ЎзЛиДеПнинг ёшлар бандлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим сифатини яхшилаш ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадлари билан тўлиқ ҳамоҳангдир. Шу боис партия ушбу муҳим ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
@a_xaitov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram