☑️
Молиявий самарадорликни таъминлаш борасида муҳим таклифлар илгари сурилди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди. Муҳокамаларда ЎзЛиДеП фракцияси ҳам ўз муносабатини билдирди. Ҳисоб палатаси томонидан давлат молияси устидан таъсирчан назоратни таъминлаш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва молиявий интизомни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишларни алоҳида эътироф этдик.
Муҳокамалар давомида айниқса, превентив назорат механизмларининг кучайгани, сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш орқали қонунбузилишларни барвақт аниқлаш амалиёти йўлга қўйилгани ижобий баҳоланди. Бу эса давлат харидлари ва бюджет жараёнларида шаффофликни оширишга хизмат қилаётган муҳим қадам сифатида қайд этдик.
Шу билан бирга, куни кеча бўлиб ўтган фракциямиз йиғилишида ҳам муҳокамалар жараёнида фракциямиз томонидан бир қатор долзарб масалалар кўтарилди. Хусусан, давлат харидларида тўғридан-тўғри шартномалар улушининг юқорилиги, бюджет маблағларининг самарадорлиги ва ташқи қарзларни жалб қилишдаги айрим камчиликлар юзасидан парламент назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, бюджет маблағларидан мақсадли ва натижадор фойдаланишни таъминлаш, давлат харидларида очиқ ва рақобатбардош муҳитни кенгайтириш, шунингдек, “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган вазифалар ижросини кучайтириш бўйича аниқ таклифларни илгари сурдик.
Мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи депутатлар томонидан маъқулланди ва тегишли қарор қабул қилинди.
@a_xaitov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram