“Халқ билан бирга”: амалий ишлар, аниқ натижалар
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида жойларда амалий ишлар изчил давом этмоқда. Дастур доирасида 2026 йилда 50 мингдан ортиқ тадбиркорни жалб қилиш, уйма-уй юриш орқали 1 миллион хонадонга кириб бориш ҳамда 1,5 миллиондан зиёд фуқарога турли кўринишда кўмак бериш режалаштирилган. Бугун ушбу ташаббуслар республика бўйлаб аниқ натижалар билан намоён бўлмоқда.
Хусусан, “Юракка йўл” акцияси доирасида бир ҳафтада 29 мингта хонадонга кирилиб, 534 та муаммо аниқланди. Уларнинг 421 таси жойида ҳал этилди, қолган масалалар эса назоратга олинди. Шунингдек, мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб, аҳолига манзилли кўмак бериш тизими самарали йўлга қўйилгани намоён бўлди.
Избоскан туманида ўтказилган “Юракка йўл” акцияси инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намунасига айланди. Партия фаоллари томонидан имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга ногиронлик аравачалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бу каби амалий ёрдамлар фуқароларнинг ҳаётини енгиллаштириб, уларда ишонч ва миннатдорлик туйғуларини мустаҳкамламоқда.
Тўрткўл туманида “Юракка йўл” ва “Кексаларга меҳр” акциялари доирасида ўнлаб хонадонлар қамраб олиниб, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилди. Шу билан бирга, фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида 4 нафар фуқарога тикув машинаси тақдим этилди. Бу эса уларнинг ўз даромад манбаини яратишига замин бўлмоқда.
Қўштепа туманида ҳам амалий ишлар изчил давом эттирилиб, ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли хонадонлари ўрганилди, муаммолар тингланди ва тегишли ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, аҳолига тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва бандликни таъминлашга қаратилган имкониятлар тушунтирилди. Бу каби ишлар “Халқ билан бирга” ғоясининг амалдаги ифодаси сифатида аҳолининг ишончини мустаҳкамлаб, эртанги кунга бўлган умидини оширмоқда.
@a_xaitov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram