avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
15.04.2026 19:16
☑️ Қурилиш ва урбанизация соҳасида янги босқич: тизимли ислоҳотлар белгилаб берилди

Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, келгуси устувор вазифалар белгилаб берилди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда қурилиш соҳаси жадал ривожланиб, минглаб янги корхоналар ташкил этилди, миллионлаб квадрат метр уй-жойлар барпо этилди ва бу тармоқ иқтисодий ўсишда муҳим драйверга айланди.

Шу билан бирга, соҳадаги мавжуд муаммолар – бюрократик тўсиқлар, коррупция ҳолатлари ва жараёнларнинг чўзилиши танқид қилинди. Ер ажратиш, рухсат олиш ва қурилишни бошлаш босқичларидаги ортиқча сансалорлик тадбиркорлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди. Шу боис, барча жараёнларни рақамлаштириш, инсон омилларини қисқартириш ва сунъий интеллект асосида тезкор қарор қабул қилиш тизимларини жорий этиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда урбанизация масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг иқтисодий ўсиш билан бевосита боғлиқ экани таъкидланди. Бош режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда тизимли ёндашувни жорий этиш, инфратузилма билан боғлиқ аниқ дастурлар ишлаб чиқиш ва тадбиркорлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, шаҳар ва қишлоқларни ривожлантириш бўйича янги мастер-режаларни ишлаб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Қурилиш соҳасида тадбиркорликни рағбатлантириш мақсадида қатор енгилликлар белгиланди. Жумладан, рухсат бериш жараёнларини қисқартириш, барча коммуникацияларга уланишни “бир дарча” тамойили асосида амалга ошириш, хусусийлаштириш жараёнларини шаффофлаштириш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича янги механизмлар жорий этилади. Бу эса бизнес учун янада қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

Мазкур йиғилишда белгиланган вазифалар қурилиш ва урбанизация соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган бўлиб, энг аввало, очиқлик, шаффофлик ва самарадорликни таъминлашга хизмат қилади. Бу ўз навбатида янги иш ўринлари яратиш, аҳолини муносиб уй-жой билан таъминлаш ва мамлакат иқтисодиётини янада барқарор ривожлантиришга мустаҳкам замин яратади.

@a_xaitov
4 298

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

9.5K
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook*: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram