avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
@a_xaitov
15.04.2026 19:17
☑️ Аҳолининг суғурта борасидаги саводхонлигини ошириш учун имконият кенгаяди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида тадбиркорлар ва аҳолининг суғурта хизматларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда соҳани янада оммалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қабул қилинди. Мазкур ҳужжат суғурта бозорида шаффофликни таъминлаш ва аҳолининг молиявий маданиятини оширишга хизмат қилади.

Қонунга мувофиқ, “Реклама тўғрисида”ги қонунга суғурта саводхонлигини оширишга қаратилган ахборотни ижтимоий ахборот сифатида белгилаш назарда тутилмоқда. Шу орқали ваколатли давлат органлари ижтимоий ахборотни тарғиб қилувчи субъектлар сифатида иштирок этиб, аҳолига суғурта хизматлари, улардан фойдаланиш тартиби ва афзалликлари ҳақида кенг ва очиқ маълумотлар етказилиши таъминланади.

Қонун лойиҳаси устида ишлаш жараёнида унинг мазмуни ва ҳуқуқий аниқлигини таъминлаш мақсадида таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинди. Натижада, фуқароларнинг суғурта шартлари бўйича хабардорлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган самарали механизмлар шакллантирилди.

Мазкур қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракциясида ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, партиянинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, молиявий хизматлар бозорини ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклифлар билдирилди. Депутатларимиз мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, унинг амалга оширилиши суғурта бозорида ишончни мустаҳкамлаш ва иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилишини эътироф этишди.

@a_xaitov
5 529

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

9.5K
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook*: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram