Ўзбекнефтегаз 2025 йилда газ қазиб олиш прогнозини 34,1 млрд.кубдан 26,5 млрд.кубгача пасайтиради
Қизиғи,
Ўзбекистон 24
тақдим этган репортажда қазиб олишнинг қисқаришда давом этиши “
газ қазиб олиш 26,5 млрд.кубга етказилади” тарзида янграган.
2 йил аввал ўтган
пўрим форумда тақдим этилган прогнозларда
Ўзбекнефтегаз 2025 йилда 34,1 млрд.куб газ қазиб олиши эълон қилинган эди.
Амалда монополист компания қидирув, қазиш, бурғулаш учун ажратилаётган
триллионлаб маблағларга қарамай, газ қазиб олишни узлуксиз қисқартириб келмоқда. 2022 йилда Ўзбекнефтегаз 32,3 млрд.куб газ қазиб олган бўлса, бу йил қазиб олиш ҳажми амалда 28 млрд.кубга етиб бормайди
(режа 29,3 млрд.куб эди), келаси йил энди қазиб олишни 26,5 млрд.кубга “
етказишмоқчи”.
Бунинг учун ўзи бусиз ҳам қарз юки ҳаддан зиёд ошиб кетгани учун
рейтинги пасайтирилган компания яна 2 млрд.доллар ташқи қарзларни жалб қилиниши режалаштирилмоқда.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram