avatar
bakiroo
@the_bakiroo
07.12.2023 08:45
Ҳамма билган ва кутган маълумотларнинг рейтингда акс этиши

S&P «Ўзбекнефтгаз» кредит рейтингини паст натижалар, юқори қарз юки ва Uzbekistan GTL тўлиқ қувват билан ишламаётгани сабабли нисбатан рискли бўлган «B+» даражасига туширганини, умумий қилиб шундай баҳолаш мумкин.

7 йил аввал дунёнинг 20та энг йирик нефть-газ компаниясидан бири бўлган, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли солиқ тўловчиси ҳисобланган Ўзбекнефтгаз, унинг активлари, ҳуқуқлари, конларига нисбатан 7 йил давомида негизи, мақсади ва мазмуни самарасизлик орқали ўзлаштириш ва бегоналаштиришни ифодалайдиган ишларни қилатуриб, бошқа натижани кутиш мумкинмиди?

Ҳисоботдан Иқтисбослар:

"Uzbekistan GTL`ни ишга тушириш яна икки-уч йилга чўзилади ва кутилганидан бироз секинроқ бўлади".

"Компаниянинг қарз юкини пасайтириш имконияти, шунингдек, техник хизмат кўрсатишга юқори капитал харажатлари ва катта фоиз харажатлари билан чекланади, 2023 йилда улар тахминан икки баравар кўпайиб, 5 трлн сўмга етиши кутилмоқда, чунки компания қарзининг қарийб 73 фоизи ўзгарувчан фоиз ставкасига эга".

"Давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимолининг янада пасайиши ҳукуматнинг «Ўзбекнефтгаз»га бизнесни кенгайтириш харажатларини қоплаш учун тегишли молиявий имкониятларни таъминламасдан туриб, йирик миллий аҳамиятга молик лойиҳаларга сармоя киритишни давом эттириш бўйича кўрсатма бериши билан боғлиқ бўлиши мумкин".

"Айни пайтда, «Ўзбекнефтгаз»нинг ҳар қандай янги қарз маблағлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имконияти ниҳоятда паст. Таҳлилчилар лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшимча қарз мажбуриятларини чиқаришга давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли пасайишига олиб келадиган ҳукуматнинг салбий аралашуви сифатида қарайди".

"Air Products Dutch Gases BV компаниясига 1 млрд долларлик активларни сотиш молиявий сиёсатни ишлаб чиқишнинг яна бир шаклидир. Бу транзакция саноат газлари бўйича жаҳон етакчиларидан бирининг ликвидлиги ва технологияларидан фойдаланиш имкониятини таъминласа-да, айни вақтда компания харажатларини ҳам оширади, чунки янги эга ўз сармоясини қоплаши керак бўлади".
Газета.uz
«Ўзбекнефтгаз» рейтинги пасайтирилди ва прогноз ёмонлашди. Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бирига нима бўляпти?
S&P «Ўзбекнефтгаз» кредит рейтингини паст натижалар, юқори қарз юки ва Uzbekistan GTL тўлиқ қувват билан ишламаётгани сабабли нисбатан рискли бўлган «B+» даражасига туширди. Мажбуриятларнинг бузилиши ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли камайгани сабабли прогноз «салбий
114 27.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram