avatar
bakiroo
@the_bakiroo
01.03.2022 12:49
Хусусий секторда ишлайдиган аёлларга "декрет пуллари" қисман давлат томонидан қопланади

Бугунги йиғилишда 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берилиши айтилган.

Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.

Шу пайтгача фақат бюджет соҳасида ишлайдиган аёлларга декрет пули бюджетдан қопланиб келарди.

"Декрет пуллари" тўлашдаги қонунлаштирилган адолатсизликлар ҳақида жуда кўп - мана бу ерда, яна мана бу ерда ва бу ерда ёзганмиз
Telegram
bakiroo
Аёлларга нисбатан қўлланилаётган гибрид дискриминациялар рукнидан Қиз-аёлларимиз бутун ҳаётлари давомида қатор камситишларга дуч келадилар. Аёлларимиз турмуш қуриб рўпара бўладиган камситишлардан бири бу декрет пули деган компенсацияни ундиришга таалуқли. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили билан боғлиқ нафақалар иш берувчи зиммасига юкланганига анча йиллар бўлди (айтишларича бу қарор қабул қилинганида бу иш туғишни чеклаш инструментларидан бири сифатида қаралган, давлат ҳаражатларини қисқартириш эмас). Бу ҳолат аксар иш берувчиларни янги турмуш қурган ёки фертиль ёшдаги аёлларни ишга қабул қилишдан тийилишга ундайди ва ундаб келмоқда ҳам. Адолат учун айтиш лозимки, иш берувчиларниям тушуниш лозим, нега аёл ходим учун ойлаб, йиллар давомида давлатга ягона ижтимоий тўлов тўлаб туриб ҳам, яна декрет пули ҳаражатларини ўз зиммасига олиши керак улар? Моҳиятан бу давлатнинг бир ижтимоий вазифаси учун иш берувчидан икки марта тўлов ундириш билан баробар. Мазкур ижтимоий адолатсизлик пировардида бунинг жабрини аёллар…
82 19.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram