4 миллиард долларгача шиширилган GTL заводнинг муаммолари айтила бошланди
Завод билан боғлиқ муаммоларнинг ҳозирча
фақат учини чиқаришга 4 йилдан кўпроқ вақт кетди. Лекин асл сабаблар ва сабабчилар ҳақида гапирилмас, хатолар очиқ тан олинмас, зараркунанда занжирлар парчалаб юборилмас экан, қўйилаётган янги вазифаларга барибир эришиб бўлмайди.
Заводда
технологик нуқсонлар тўлиқ бартараф этилмагани, авариявий тўхташлар давом этаётгани таъкидланипти. Хўп, кимлар бунга йўл қўйган? Марсликларми ё шимоллик босқинчиларнинг агентларими? Тўрт йилдан бери ярим қувватида ишламаган яп-янги заводда муаммо бўлса, сабаблар калити билан қурган пудратчидан қидирилиши керак эмасми? Нега мазахўрак пудрат қиролининг номи айтилмайди? Нега бу пудрат қироли билан битимлар тўхтатилмайди? Совға қилиб юборилган улушлар, активлар, конлар қайтариб олинмайди?
Дизел ёнилғисининг ички бозорда реализациясини янада кўпайтириш бўйича қатъий топшириқлар берилганида
экспорт чегирмалари схемаларидан воз кечиш талаби ҳам қўйилдимикан? 4 млрд.долларлик шиширилган GTL заводи бор мамлакатнинг ўзи дизелни арзон экспорт қилиб,
қиммат дизель ёқилғисини импорт қилиши абсурд эмасми? Завод атрофидаги битимлар экосистемасини ялпи тафтиш қилиш пайти келмаганми?
Авиакомпаниялар йирик хаб-аэропортларда
авиаёқилғини улгуржи ва нисбатан арзон нархларда харид қилиши, уларни Ўзбекистон ҳудудида ёқилғи қуйишга қизиқтириш ҳақида сўз очилипти. Яқингача бу мавзу табу эди. Хўп, жаноблар, нимага шу пайтгача бу иш қилинмаган? Ким, қайси ўғри олигарх бунга ҳалақит қилган? Ким сизларга Тошкент ва вилоятлар аэропортларида ўртамчи ва воситачиларсиз авиаёқилғи қуйишни йўлга қўйишинизга ва ёқилғини каррасига қиммат сотаётган муттаҳам монополистлар нархини синдириб тийишингизга қаршилик қилади? Вазирликми? Ҳаво йўлларими? Ё Ўзбекистон аэропортларими? "GTL завод қурилишини "Ўзбекистон авиакеросин импортидан воз кечади ва авиаёқилғи арзон бўлади"
афсонаси билан дастаклашмаганимиди ўзи?
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram