avatar
bakiroo
@the_bakiroo
28.11.2025 14:00
Декрет пули тўлашга 2,5 трлн.сўм ажратилган

2026 йил бюджетининг энг халқчил йўриқларидан бири бу ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш харажатларининг Давлат ижтимоий суғуртаси билан тўлиқ қамраб олиниши билан боғлиқ бўлади. Келгуси йилда декрет пули учун жами 2 489,3 млрд..сўм тақсимланади. Солиштирш учну ўтган йили бу мақсадларга атига 1 040 млрд.сўм (шундан атига 40 млрд.сўми хусусий секторда ишловчи аёллар учун эди). Эндиликда ҳомиладор аёллар аввалгидек қаерда ишлаганига қараб сортларга ажратилмайди ва барчага тенг декрет пули тўлаб берилади.

Мазкур адолатли қадам нафақат туғилишни рағбатлантиради, аёллар ижтимоий ҳуқуқини кафолатлайди, балки хусусий секторда ишлаётган аёлларнинг меҳнат фаолиятини аста-секин оқартирилишига, пировардида янада кўпроқ ижтимоий солиқ тушумлари таъминланишига олиб келади.

Келгуси йилда шунингдек, Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш ҳам Ижтимоий суғурта жамғармаси орқали амалга оширилади (864,4 млрд.сўм).
Telegram
bakiroo
15 йиллик адолатсизликка чек қўйилади: хусусий компанияларда ҳам "декрет" пулини давлат тўлайди 2010 йилда бюджет харажатларини тежаш (ва балки туғиш рағбатини камайтириш) важи билан ҳомиладорлик ва туғиш таътили билан боғлиқ нафақалар иш берувчилар зиммасига юкланган эди. Яъни ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш билан боғлиқ тўловлар фақат бюджет ташкилотларда ишлайдиган аёлларга бюджет ҳисобидан тўлаб келинган. Фақат 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан чекланган миқдорда тўлаб берилиши (минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида) йўлга қўйилган. Хусусий секторда "декрет" пуллари муаммоси нафақат ижтимоий дискриминация ва адолатсиз босимлар, балки ўнминглаб аёл-қизларни норасмий секторда қолишлари ёки меҳнат муносабатларини расмийлаштирмаслик сабабларига айланиб қолган. Кечаги йиғилишда Давлат раҳбари хусусий секторда банд бўлган аҳолининг барчасига ҳам ҳомиладорлик, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва ишдан бўшаш бўйича нафақалар…
74 18.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram