avatar
bakiroo
@the_bakiroo
30.10.2025 05:30
"Ҳар йили 150 минг аёл декретга чиқади, аммо нафақа оладигани 15 мингта"

Хусусий секторда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси олиш бўйича паст қамрови сабаби юзминглаб аёллар хусусий секторда расмийлаштирилмаган ҳолда ишлаб келаётгани ёки бу ҳақда етарли ахборот йўқлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини ҳақида кўп бора тўхталган эди. Ўзи даражаси паст қамров йилдан йилга ўсиш ўрнига, камайиб бораётган эди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров аниқ рақамларда бу муаммо қанчалик чуқур илдиз отганини кўрсатиб берган.

"Хусусий секторда тахминан 3,6 миллион киши иш билан таъминланганини ҳисобга олсак, ҳар йили камида 150 000−160 000 аёл ҳомиладорлик таътилига чиқади. Бироқ улардан атиги 15 000 нафари ижтимоий нафақа олади, бу эса қамровнинг пастлигидан далолат беради", — деган у.

Оллоёровга кўра, янги тизим жорий этилиши билан хусусий секторда ишлайдиган аёллар ҳам 1 январдан бошлаб ижтимоий суғурта механизми орқали ҳомиладорлик нафақасини олиши мумкин бўлади.
Telegram
bakiroo
​Хусусий иш берувчилар аёллар меҳнатидан шартномасиз фойдаланишмоқдами? Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хусусийда ишлайдиган аёлларга "декрет пули" учун бюджетдан ажратмалар ҳажми камайтирилгани сабабларига изоҳ бермоқда. Қайд этилишича, ўтган 9 ойда хусусий секторда ишловчи 12 минг нафар аёлга жами 24,6 млрд.сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилган. 2023 йил бюджетида жами 130 минг нафар аёлга 300 млрд.сўм "декрет пули" бериш режалаштирилган бўлган. Амалда йил якунигача 19 мингдан сал кўпроқ аёлга 40 млрд.сўм йўналтирилиши мумкин. Мазкур реалликлардан келиб чиқиб, 2024 йилда 40 минг аёлга жами 100 млрд.сўм декрет пули ажратиш мўлжалланган. Вазирлик тақдим этаётган маълумотлардан келиб чиқилса, жами туғилишлар нисобида хусусий сектордаги аёлларнинг улуши 2 фоизга етмайди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Ёки юзминглар аёллар хусусий секторда расмийлаштирилмаган ҳолда ишлаб келмоқдами? Балки муаммога кенг жамоатчилик, хусусан аёлларнинг ўзини эътиборини қаратиш вақти келгандир? Расмий меҳнат шартномаси…
54 22.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram