Хусусий секторда "декрет пули" олувчи аёллар сони яна камайган
2024 йилнинг 9 ойида хусусий секторда банд бўлган 11 766 нафар аёлга жами 29,3 млрд.сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси
тўлаб берилган.
Солиштириш учун,
ўтган йилнинг 9 ойида 12 минг нафар аёлга 24,6 млрд.сўмлик "декрет пули" тўлаб берилганди.
Яъни, хусусий секторда ишлаб, "декрет пули" олган аёллар сони янада камайган.
Маълумот учун, 2024 йилда бу мақсадларга бюджетда 100 млрд.сўм захираланган (2023 йилда 300 млрд.сўм захираланган эди).
Ўтган йили хусусий секторда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси олиш бўйича жуда паст қамрови масаласига тўхталиб, бу юзминглар аёллар хусусий секторда расмийлаштирилмаган ҳолда ишлаб келаётгани ёки бу ҳақда етарли ахборот йўқлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини
қайд этган эдик.
Масалан, аҳоли сони тенг бўлган Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида "декрет пули" олганлар сони 9 карра фарқ қилмоқда. Бу қанақадир нонсенс. Яъни, ҳудудларда хусусий секторда "декрет пули" олиш даражаси туғилишга ва аҳоли сонига нисбатан жуда паст.
Шу ўринда, нормалари эсимиздан чиқиб қолаётган Конституциямизда Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинган экан, "декрет" пули тўлаш хусусий ва бюджетга ажратмасдан, барча аёлларга умумий асосда кафолатланиши кераклигини такрорлашдан чарчамаймиз.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram