avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
вчера, 06:12
18,8 мингдан ортиқ кибер-жиноятга алоқадор банк карталари блокланган

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида ИИВ ва Марказий банк ҳамкорлигидаги махсус тизим орқали 29 трлн сўм маблағнинг ноқонуний равишда четга чиқиб кетишининг олди олинган.

Шунингдек, жиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланган.

Ҳисобот даврида 9 282 та кибержиноят фош этилган, яна 4 011 та жиноят ташаббус асосида аниқланган. Кибержиноятлар оқибатида 13 мингдан ортиқ фуқарога етказилган қарийб 120,5 млрд сўм миқдоридаги зарар қайтарилган.

ИИВ маълумотига кўра, 2026 йил вазирлик тизимида «Кибержиноятларга қарши курашиш йили» деб эълон қилинган.

@bankmijoz
👍 12
🔥 10
6
🎉 2
🆒 1
38 8.7K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
вчера, 05:15
Банкларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг электрон шакли ҳам қабул қилиниши керак

Обуначиларимиздан банкларда, жумладан валюта айирбошлашда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг электрон шаклини қабул қилиш билан боғлиқ саволлар келиб тушмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: банк хизматларидан фойдаланишда шахсни тасдиқлаш учун паспорт ёки ID-картанинг аслини тақдим этиш шарт эмас.

Амалдаги тартибга кўра, тижорат банклари мижозни идентификация қилишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ёки электрон шакли билан танишиб чиқиши лозим.

Электрон ҳужжатни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали тақдим этиш мумкин.

Яъни банкда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинса, унинг белгиланган тартибдаги электрон шакли ҳам қабул қилиниши керак.

@bankmijoz
👍 9
5
🆒 4
👎 3
53 9.3K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
вчера, 05:00
AVO bank мижозлар учун янги имкониятларни кенгайтириб, ягона мобил иловада кредит таклифларини изчил ривожлантираётган рақамли банк экотизимини такомиллаштирмоқда.

Бугунги кунда AVO bank турли ҳаётий эҳтиёжларга мос замонавий кредит ечимларини — кредит карта ва микрокарзни, шунингдек бошқа оммабоп молиявий хизматларни ягона рақамли платформа орқали тақдим этади. Барча маҳсулотлардан фойдаланиш, уларни расмийлаштириш ва бошқариш тўлиқ онлайн амалга оширилади. Замонавий технологик ечимлар банкка тезкор қарорлар қабул қилиш, хизматларнинг барқарор ишлаши ҳамда мижозлар учун содда ва қулай фойдаланувчи тажрибасини таъминлаш имконини беради.

Экотизимни ривожлантириш орқали банк мижозларнинг кундалик эҳтиёжларига мос молиявий маҳсулотларни таклиф этмоқда. Натижада зарур кредит ва молиявий ечимлардан ортиқча вақт ва мураккаб жараёнларсиз фойдаланиш имконияти яратилмоқда.
AVO bankнинг реклама кампанияси банкнинг кредит таклифларига бағишланган бўлиб, замонавий рақамли ечимлар орқали мижозлар зарур молиявий воситалардан тез ва қулай фойдаланишлари мумкинлигини намойиш этади.
Батафсил avobank.uz

Реклама
👎 15
👍 5
3
🆒 2
3 8.9K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
10.08.2026 09:14
Имтиёзли таълим кредитлари

Тижорат банклари томонидан таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йиллик 14% ставкада имтиёзли таълим кредитлари ажратиб келинмоқда.

Бунда хотин-қизлар фоиз тўловларини тўлашдан озод этилади.

Имтиёзли таълим кредити:

ажратилиши шартлари ҳақида батафсил бу ерда;

кредит ажратаётган банклар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Талабалар имтиёзли таълим кредитини банкларга ташриф буюрмасдан, онлайн равишда xazna иловаси орқали ҳам олишлари мумкин.

@bankmijoz
9
👍 9
🆒 4
🔥 1
😡 1
87 11.8K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
10.08.2026 07:15
Энди банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин

9 августдан бошлаб жисмоний шахслар тижорат банкларидан эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасини нақд сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ёки б.лар) тақдим этиши талаб этилмайди.

Аввал мазкур лимит 100 АҚШ долларини ташкил этар эди.

Эквиваленти 500 АҚШ долларидан юқори миқдорда нақд валюта сотиб олишда эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш талаби сақланиб қолади.

@bankmijoz
👍 22
🔥 10
4
🆒 1
68 12.8K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
10.08.2026 06:51
Kia Sportage билан ҳаётингизни ёрқинроқ қилинг!
 
Ёрқин ва замонавий кроссовер муддатли тўлов дастури орқали харид килишга улгуринг!

▪️ Йиллик ставка — 0 фоиз
▪️ Тўлов муддати — 5 йилгача
▪️ Бошланғич тўлов — 30 фоиздан

Kia rasmiy dilerlik markazlarida test-drayvga yoziling!
 
📞 Батафсил маълумот +998555001331 рақами орқали.

Реклама
9
👍 8
🔥 2
🆒 2
19 12.1K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
07.08.2026 11:35
Банклар ва кредит ташкилотлари учун жарималар рўйхати

Жорий йилнинг 6 август санасидан банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ҳамда санкциялар қўллаш тартибига оид низомга ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди.

Юқоридаги ҳужжатда банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига нисбатан қоидабузарликлар учун қўлланиладиган янги чоралар ҳамда жарималар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
Жарималар рўйхати.pdf
1.29 МБ
🆒 9
8
👎 3
👍 2
136 16.1K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
07.08.2026 06:35
Мижозлар мурожаатлари бўйича банклар индекси эълон қилинди

Марказий банк 2026 йилнинг II чораги якунлари бўйича банклар фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатлар таҳлилини эълон қилди.

Ҳисобот даврида Марказий банкка тўғридан-тўғри ва бошқа давлат органлари орқали банклар фаолиятига оид 11 331 та мурожаат келиб тушган.

Мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улуши бўйича энг юқори индекс қуйидаги банкларда қайд этилди:
AVO Bank – 4,42;
БРБ – 2,78;
МКБанк – 2,69.

Марказий банкнинг қайд этишича, мазкур индекс банкнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини эмас, балки фаол мижозлар сонига нисбатан келиб тушган мурожаатлар улушини акс эттиради.

Шунингдек, банкларга мурожаатлар сабабларини чуқур таҳлил қилиш, такрорий мурожаатларга олиб келаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш тавсия этилди.

@bankmijoz
👍 14
6
🆒 4
41 16.9K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
07.08.2026 06:15
emoji Халқ банки Alibaba Group билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Халқ банкида дунёнинг етакчи технология компанияларидан бири – Alibaba Group вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда томонлар:
• сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш;
• рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш;
• банк хизматларига инновацион ечимларни жорий этиш ҳамда истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Ушбу ҳамкорлик келгусида банкнинг рақамли хизматлари ва технологик ечимларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

👉 Батафсил.

@bankmijoz
🔥 18
🆒 6
4
👍 3
😢 2
12 13.7K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
06.08.2026 12:55
Марказий банкка мурожаат қилиш учун 1800 қисқа рақами ишга туширилди

Энди банк хизматлари бўйича саволлар ёки мурожаатлар билан Марказий банкнинг Алоқа марказига 1800 қисқа рақами орқали боғланиш мумкин.

Алоқа маркази мутахассислари банк ва молиявий хизматларга оид саволлар бўйича маълумот беради, шунингдек, мурожаатларни қабул қилиб, уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштиради.

@bankmijoz
👍 32
🔥 11
🆒 9
2
😢 1
121 15.8K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
06.08.2026 10:38
24–26 август кунлари Тошкент шаҳрида турли мамлакатларнинг молия ва технология соҳасидаги етакчи вакилларини бирлаштирадиган илк Silk Road Finance & Technology Forum форуми бўлиб ўтади.

Уч кун давомида иштирокчилар рақамли тўлов инфратузилмасини ривожлантириш, сунъий интеллект, трансчегаравий тўловлар, Open Banking ҳамда бугуннинг ўзидаёқ молия бозорини ўзгартираётган бошқа йўналишларни муҳокама қиладилар.

Форумнинг асосий ҳамкори сифатида иштирок этаётган UZCARD тўлов тизими учун бундай мулоқотда қатнашиш — халқаро экспертлар билан биргаликда эртанги кун молиявий технологияларининг ривожланишини белгилаб берадиган ечимларни муҳокама қилиш имкониятидир.

UZCARD. Қулай яшанг.

Реклама
👍 11
7
👎 1
🆒 1
10 15.1K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
06.08.2026 06:45
Комиссиясиз P2P ўтказмалари

Uzcard карталари (Uzcard–Uzcard, Uzcard–Humo ва Humo–Uzcard) ўртасида қуйидаги банк иловалари орқали бир ойлик лимит доирасида комиссиясиз пул ўтказиш мумкин:

Alliance Pay10 млн сўм;

xazna10 млн сўм (Халқ банки карталари ўртасида);

emoji Trastpay10 млн сўм (Трастбанк карталари ўртасида;

Openbank6 млн сўм;

emoji BRB5 млн сўм;

emoji Hamkor5 млн сўм;

Mavrid5 млн сўм;

Davr Mobile3,5 млн сўм;

emoji Milliy3 млн сўм;

emoji MyTuron3 млн сўм.

Humo карталари ўртасида ўтказмаларни Alliance Pay иловасида 100 млн сўмгача бепул амалга ошириш мумкин.


@bankmijoz
26
👍 8
🆒 6
👎 3
1
333 18.1K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
06.08.2026 05:21
emoji Ipoteka bank OTP Group’нинг соф фойдаси 43 фоизга ошди

Ipoteka bank OTP Group 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича молиявий натижаларини эълон қилди.

Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида банкнинг соф фойдаси 1,24 трлн сўмни ёки 102,7 млн АҚШ долларини ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 фоизга кўп.

Банкнинг жами капитали 20 фоизга ошиб, 9,5 трлн сўмга етган. Операцион фойда эса 1,39 трлн сўмни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 37 фоиз ўсган.

Асосий молиявий кўрсаткичлар:
• хусусий капитал рентабеллиги (ROE) – 26,2%;
• капитал етарлилиги (CAR) – 22%;
• активлар рентабеллиги (ROA) – 5,8%;
• риск қиймати (Cost of Risk) – 0,1%.

Ipoteka bank OTP Group кетма-кет иккинчи чорак давомида миллий бухгалтерия ҳисоботи стандартлари асосида шакллантириладиган банклар рентабеллиги рейтингида етакчи ўринни сақлаб қолмоқда.

Мижозлар тажрибаси бўйича ҳам ўсиш қайд этилган. 2026 йил биринчи ярим йиллиги якунида банкнинг NPS кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 24 фоиз бандга ошган. Шунингдек, Mystery Shopping индекси 91,8 фоиз, Mystery Calling кўрсаткичи эса 94,1 фоизни ташкил этган.


Яқинда, 2026 йил 27 июлдан бошлаб Adam Szentpéteri Ipoteka bank OTP Group бошқаруви раиси этиб тайинлангани маълум қилинган эди. У 2023 йилдан буён банк трансформацияси дастурига раҳбарлик қилиб, бошқарув раиси ўринбосари ҳамда стратегия ва молия блоки раҳбари лавозимларида ишлаб келган.

👉 Батафсил банк сайтида.

@bankmijoz
👍 20
6
🔥 6
😡 4
🆒 1
41 16.8K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
04.08.2026 14:44
Ақлли одамлар ҳамма нарсани ўқимайди.

Улар нима ўқишни танлайди.

Биз эса танловни осонлаштирдик. Иқтисодиёт, банк, AI, транспорт, таҳлил ва куннинг энг муҳим янгиликларини ёритувчи энг сара манбаларни битта папкага жамладик.

Вақтингизга арзийдиган контент учун папкани қўшиб олишнинг ўзи кифоя:

👉 @addlist
👍 13
10
👎 3
🆒 3
26 17.3K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
04.08.2026 10:29
500 доллар қоидаси

Жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини нақд сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилиши 2026 йил 9 августдан кучга киради.

Шундан сўнг банклардан эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасини нақд сотиб олишда паспорт ёки ID-карта талаб этилмайди.

Эквиваленти 500 АҚШ долларидан юқори бўлган чет эл валютасини нақд сотиб олишда эса шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талаби сақланиб қолади.

@bankmijoz
👍 40
16
🔥 3
🆒 2
229 21.5K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
04.08.2026 07:25
Банкларда «тизимли камчилик» тушунчаси жорий этилди

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ишлаш бўйича низомга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (№3030-12, 01.08.2026й).

Унга кўра, муайян молиявий маҳсулот, бизнес жараёни, хизмат кўрсатиш тартиби, ахборот тизими ёки ички назорат тизимидаги бир марталик эмас, балки такрорланиб турадиган ҳамда мижозлар ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи камчиликлар тизимли камчилик деб баҳоланади.

Шунингдек, банклар мижозлар мурожаатларини кўриб чиқишда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш билан чекланмасдан, уларга сабаб бўлаётган тизимли камчиликларни ҳам бартараф этиши шарт.

Бу банкларга фақат алоҳида мурожаатни ҳал қилиш эмас, балки шу муаммони келтириб чиқараётган тизимли камчиликларни ҳам бартараф этиш мажбуриятини юклайди.

Мазкур ўзгаришлар 2026 йил 4 сентябрдан кучга киради.

@bankmijoz
3030-12.pdf
893.71 КБ
13
👍 9
2
🆒 2
140 20.1K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
04.08.2026 04:59
❗️ Инвесторлар диққатига — Фарғона марказидаги тайёр текстиль фабрикаси сотувда

Текстиль соҳасида янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки мавжуд бизнесингизни кенгайтиришни режалаштираяпсизми? Унда Фарғона шаҳри марказида жойлашган, пахтани қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш учун тўлиқ тайёр фабрика айнан сиз излаётган имконият бўлиши мумкин.

Ушбу видеода фабриканинг ишлаб чиқариш цехлари, бинолари, ускуналари, муҳандислик коммуникациялари ва ишлаб чиқаришни дарҳол бошлаш имконини берувчи барча шароитлар билан яқиндан танишиш мумкин.

Фабрика ҳақида қисқача:
➖ Пахтани қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш учун тўлиқ тайёр;
➖ Жойлашуви — Фарғона шаҳри маркази;
➖ Ер майдони — 17 988 кв.м, шу жумладан бино ва иншоотлар — 16 637 кв.м;
➖ Йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 4 000 тонна ип-калава;
➖ Электр энергияси, табиий газ ва сув таъминоти тўлиқ мавжуд;
➖ Қулай транспорт ва логистика инфратузилмаси яратилган.

Объектнинг бошланғич нархи — 120 млрд сўм.

Харид қилиш шартлари ҳам жуда қулай:
— 10% бошланғич тўлов;
— 10 йилгача муддатли тўлов;
— Фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкаси асосида (айни пайтда 14%).

Нолдан фабрика қуриш, ҳужжатлаштириш ва инфратузилма тайёрлаш учун йиллаб вақт сарфлаш ўрнига, тайёр ишлаб чиқариш объектини харид қилиб, қисқа муддатда ишни бошлаш имконига эга бўласиз.

Батафсил маълумот ва аукционда иштирок этиш

Қўшимча маълумот учун: (78) 147-64-02 ёки (90) 181-01-00 рақамларига мурожаат қилинг.

Instagram* | Facebook* | Youtube
12
👍 12
🔥 2
🆒 2
16 16.8K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
03.08.2026 10:27
Август ойида кучга кирадиган банк соҳасига оид айрим муҳим ҳужжатлар

6 августдан

Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ҳамда санкциялар қўллаш тартибига оид низомга ўзгартириш ва қўшимчалар кучга киради.

9 августдан

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар амалга киритилади.

@bankmijoz
👍 8
7
🔥 4
🆒 2
41 17.3K
avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
31.07.2026 14:19
Ойнинг сўнгги куни

Бугун 31 июль куни банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankmijoz
👍 22
🆒 3
2
26 21.8K

Bank va Mijoz

50.2K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram