avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
09.09.2024 04:35
Имтиёзли таълим кредитлари

Мазкур таълим кредити 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.

Кредит шартлари:
• йиллик ставка – 13,5% (МБ асосий ставкасида)*;
• миқдори – олий таълим муассасасида шартнома асосидаги йиллик контракт миқдорида**;
• муддати – ўқишни тугатгандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб, 7 йил муддатга.

❗️Талаба хотин-қизлар таълим кредити фоизларини тўлашдан озод этилади!***

Кредит олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
• шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
• олий таълим муассасаси билан тузилган шартнома нусхаси;
• таъминот ҳужжатлари.

emoji Таълим кредити расмийлаштириш учун аризаларни банк офисларида ва Talim-krediti.mf.uz портали орқали қолдириш мумкин.

* Агар Марказий банк асосий ставкаси пасайса, имтиёзли таълим кредити фоиз ставкаси ҳам пасайтирилади, агар асосий ставка оширилса, кредит ставкаси кўтарилмайди.

** Биринчи босқич талабалари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида, иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилиши белгиланган.

*** Хотин-қизларга ажратиладиган таълим кредити бўйича фоиз тўловлари Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан тижорат банкларига тўлаб берилади.

Қайси банклар томонидан имтиёзли таълим кредитлари ажратилаётгани ҳақида бу ерда.

@bankmijoz
👍 47
9
🔥 3
😢 1
1.4K 42.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.2K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram