avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
04.08.2026 04:59
❗️ Инвесторлар диққатига — Фарғона марказидаги тайёр текстиль фабрикаси сотувда

Текстиль соҳасида янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки мавжуд бизнесингизни кенгайтиришни режалаштираяпсизми? Унда Фарғона шаҳри марказида жойлашган, пахтани қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш учун тўлиқ тайёр фабрика айнан сиз излаётган имконият бўлиши мумкин.

Ушбу видеода фабриканинг ишлаб чиқариш цехлари, бинолари, ускуналари, муҳандислик коммуникациялари ва ишлаб чиқаришни дарҳол бошлаш имконини берувчи барча шароитлар билан яқиндан танишиш мумкин.

Фабрика ҳақида қисқача:
➖ Пахтани қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш учун тўлиқ тайёр;
➖ Жойлашуви — Фарғона шаҳри маркази;
➖ Ер майдони — 17 988 кв.м, шу жумладан бино ва иншоотлар — 16 637 кв.м;
➖ Йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 4 000 тонна ип-калава;
➖ Электр энергияси, табиий газ ва сув таъминоти тўлиқ мавжуд;
➖ Қулай транспорт ва логистика инфратузилмаси яратилган.

Объектнинг бошланғич нархи — 120 млрд сўм.

Харид қилиш шартлари ҳам жуда қулай:
— 10% бошланғич тўлов;
— 10 йилгача муддатли тўлов;
— Фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкаси асосида (айни пайтда 14%).

Нолдан фабрика қуриш, ҳужжатлаштириш ва инфратузилма тайёрлаш учун йиллаб вақт сарфлаш ўрнига, тайёр ишлаб чиқариш объектини харид қилиб, қисқа муддатда ишни бошлаш имконига эга бўласиз.

Батафсил маълумот ва аукционда иштирок этиш

Қўшимча маълумот учун: (78) 147-64-02 ёки (90) 181-01-00 рақамларига мурожаат қилинг.

Instagram* | Facebook* | Youtube
12
👍 12
🔥 2
🆒 2
16 16.8K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.2K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram