Банкларда «тизимли камчилик» тушунчаси жорий этилди
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ишлаш бўйича
низомга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (№3030-12, 01.08.2026й).
Унга кўра, муайян молиявий маҳсулот, бизнес жараёни, хизмат кўрсатиш тартиби, ахборот тизими ёки ички назорат тизимидаги бир марталик эмас, балки такрорланиб турадиган ҳамда мижозлар ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи камчиликлар
тизимли камчилик деб баҳоланади.
Шунингдек, банклар мижозлар мурожаатларини кўриб чиқишда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш билан чекланмасдан, уларга сабаб бўлаётган
тизимли камчиликларни ҳам бартараф этиши шарт.
Бу банкларга фақат алоҳида мурожаатни ҳал қилиш эмас, балки шу муаммони келтириб чиқараётган тизимли камчиликларни ҳам бартараф этиш мажбуриятини юклайди.
Мазкур ўзгаришлар 2026 йил 4 сентябрдан кучга киради.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram