Мижозлар мурожаатлари бўйича банклар индекси эълон қилинди
Марказий банк 2026 йилнинг II чораги якунлари бўйича банклар фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатлар таҳлилини эълон қилди.
Ҳисобот даврида Марказий банкка тўғридан-тўғри ва бошқа давлат органлари орқали банклар фаолиятига оид
11 331 та мурожаат келиб тушган.
Мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улуши бўйича энг юқори индекс қуйидаги банкларда қайд этилди:
•
AVO Bank – 4,42;
•
БРБ – 2,78;
•
МКБанк – 2,69.
Марказий банкнинг қайд этишича, мазкур индекс банкнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини эмас, балки
фаол мижозлар сонига нисбатан келиб тушган мурожаатлар улушини акс эттиради.
Шунингдек, банкларга мурожаатлар сабабларини чуқур таҳлил қилиш, такрорий мурожаатларга олиб келаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш тавсия этилди.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram