Камолиддин Раббимов
@Rabbimov_rasmiy
1 1.5K
Камолиддин Раббимов
Каналдаги материаллар мазмунан қизиқарли, ишончли ва фойдали бўлиб, сиёсий тафаккурни кенгайтиришга хизмат қилади.
Совет ҳокимиятининг Самарқанддан кўзлаган мақсади анча устакорлик билан ўйлаб топилганди: мустабид идеология шаҳар харобалари ва ўтмишини кўз-кўз қилиш орқали даҳрий ва репрессив империяни ислом ва шарқ маданияти ҳомийси сифатида тақдим этиш, ундан умумтарих ва қадриятлар витринаси – мультикультурализм, яъни советча анъаналар кўргазмаси сифатида фойдаланишни истарди .
Жўнгина айтганда, шонли ўтмиши, маънавий идентлиги унга «тарих иконаси» сифатида қарашдек узоқ йиллар онгимизда шаклланган гламур тасаввурлар соясида қолди. Аслида Самарқандни тушуниш, жуғрофий аҳамиятини аниқлаб олиш ўта муҳим эди .
Яъни нафақат шаҳар, балки бутун ён-атрофдаги маданий ҳаётни тубдан ўзгартириш, илмий тилда айтганда, жамият ҳаётини десоветизация – мустамлакачиликнинг барча меросларидан тозалашни назарда тутарди. Ўз-ўзидан равшанки, бу катта масштабдаги юмуш эди .
Платформа использует файлы cookie для авторизации и сохранения настроек. Продолжая работу, вы соглашаетесь с нашей Политикой использования cookie.