Бугунги геосиёсий жараёнларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати тобора очиқ, прагматик ва мувозанатли тус олаётгани яққол сезилмоқда. Сўнгги йилларда мамлакат нафақат Марказий Осиё давлатлари, балки Россия, Хитой, Туркия, Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамда Яқин Шарқ давлатлари билан ҳам дипломатик ва иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада мустаҳкамлади.
Авваллари кўпроқ расмий ташрифлар ва сиёсий баёнотлар билан чекланиб қолган ҳамкорлик бугун амалий лойиҳалар, инвестициялар, саноат кооперацияси ва ҳудудлараро шериклик шаклида давом этмоқда. Айниқса, парламент дипломатиясининг кучайиб бораётгани Ўзбекистон ташқи сиёсатида янги босқич бошланганини кўрсатмоқда.
Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг
ўн биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва юқори технологиялар каби стратегик йўналишларга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Чунки бугунги дунёда давлатлар ўртасидаги муносабатлар кўпроқ иқтисодий манфаат ва амалий шериклик асосида шаклланмоқда.
Шу сабабли парламентлараро мулоқот фақат сиёсий алоқаларни эмас, балки бизнес ва ҳудудлар манфаатларини ҳам ҳимоя қиладиган воситага айланаётгани муҳим.
Ўзбекистон бугун ташқи сиёсатда “мувозанатли ҳамкорлик” моделини шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Яъни бир давлат билан яқинлашиш бошқалар билан алоқаларни чеклаш ҳисобига эмас, балки кўп томонлама манфаатлар асосида олиб борилмоқда. Россия билан парламентлараро ҳамкорликнинг фаоллашуви ҳам айнан прагматик манфаатларга таянган сиёсатнинг бир кўриниши. Ана шунда дипломатик алоқаларнинг ҳақиқий самараси сезилади.
Тelegram |Instagram* |Facebook*
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram