«Инсон капитали»… Бугун бу тушунча давлатларнинг қудратини, унда яшаётган инсонларнинг нақадар бахтли, фаровон ва мазмунли яшаётганини ифодаловчи комплекс тушунча, муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Бугунги дунёда давлатларнинг нуфузи - инсон капиталидан қанчалик самарали фойдаланаётгани билан ўлчанмоқда.
Айниқса, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида аёлларнинг иштироки масаласи ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўртасидаги муҳим фарқлардан бирига айланди дейиш мумкин. Сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар гендер тенгликни давлат бошқаруви самарадорлигини оширувчи омил сифатида кўришни бошлади.
Белград шаҳрида ўтказилаётган
Парламентлараро иттифоқнинг Аёл парламентарийлар глобал конференциясида аёлларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш, гендер стереотипларини енгиб ўтиш ҳамда парламентлар ўртасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Конференцияда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, аёлларни замонавий касблар, таълим ва юқори технологиялар соҳаларига жалб этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдим этилди.
Ўзбекистонда гендер стереотиплари ва аёлларга нисбатан салбий ижтимоий қарашларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ахборот-тарғибот ишлари олиб борилаётгани, махсус дастурлар Гендер тенглик бўйича миллий комиссия томонидан мунтазам мониторинг қилинаётгани халқаро экспертлар томонидан намунавий тажриба сифатида эътироф этилди.
Бугун гендер тенглик бўйича глобал баҳслар давом этаётган бир пайтда, давлатлар учун асосий савол ўзгармай қолмоқда: жамиятнинг ярмидан иборат бўлган аёлларнинг салоҳиятидан қай даражада фойдаланилмоқда? Ушбу саволга бериладиган жавоб келажакдаги тараққиёт суръатларини ҳам белгилаб беради.
Расмий саҳифалар:
Тelegram |Instagram* |Facebook*
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram