Кўпчилигимиз Самарқанд деганда фақатгина қадимий обидалар ва шонли ўтмишни тасаввур қиламиз. Аммо бу шаҳарнинг биз англамаган сиёсий, маданий ва мафкуравий қатламлари жуда чуқур.
Қуйидаги мақолада Самарқанднинг мустабид тузум давридаги «витрина» мақомидан тортиб, бугунги кундаги десоветизация (мустамлакачилик меросидан тозаланиш) жараёнларигача жуда қизиқарли таҳлил қилинган. Шаҳарнинг асл қиёфаси ва геосиёсий ўрни ҳақида мулоҳаза юритишни истаганлар учун айни муддао.
Мақоладан қисқа иқтибослар:
1. Совет тизимининг Самарқанддан кўзлаган асл мақсади ҳақида:
Совет ҳокимиятининг Самарқанддан кўзлаган мақсади анча устакорлик билан ўйлаб топилганди: мустабид идеология шаҳар харобалари ва ўтмишини кўз-кўз қилиш орқали даҳрий ва репрессив империяни ислом ва шарқ маданияти ҳомийси сифатида тақдим этиш, ундан умумтарих ва қадриятлар витринаси – мультикультурализм, яъни советча анъаналар кўргазмаси сифатида фойдаланишни истарди .
2. Шаҳарга бўлган юзаки, «гламур» қарашлар ҳақида:
Жўнгина айтганда, шонли ўтмиши, маънавий идентлиги унга «тарих иконаси» сифатида қарашдек узоқ йиллар онгимизда шаклланган гламур тасаввурлар соясида қолди. Аслида Самарқандни тушуниш, жуғрофий аҳамиятини аниқлаб олиш ўта муҳим эди .
3. Жамиятни мустамлакачилик қолдиқларидан тозалаш ҳақида:
Яъни нафақат шаҳар, балки бутун ён-атрофдаги маданий ҳаётни тубдан ўзгартириш, илмий тилда айтганда, жамият ҳаётини десоветизация – мустамлакачиликнинг барча меросларидан тозалашни назарда тутарди. Ўз-ўзидан равшанки, бу катта масштабдаги юмуш эди .
👉 Мақолани тўлиқ ўқиш учун
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram