avatar
Opa-uka jurnalistlar
Переслано от ZAMON | RASMIY
сегодня, 19:05
20:30  12.08.2026

Ekotizimlarni saqlash borasida Xitoy tajribasi oʻrganilmoqda

muxbir: Mo'tabar Nurmuhammedova

#Toshkent

@zamon_lavhalar
92
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
сегодня, 18:40
Opa-uka jurnalistlar Суд қарори “музлатилди”: ходим ишга тикланган, аммо маошини ололмаяпти Каттақўрғон тумани “Андоқсой” МФЙда ҳоким ёрдамчиси яна мурожаат билан чиқди. Унинг айтишича, суд қарори билан ишга тикланган бўлса-да, ходим ўтган йил ноябрь ойидан буён иш ҳақини ололмай сарсон. Суд қарори давлат номидан чиқарилади ва уни ижро этиш мажбурий. Аммо бу ҳолатда қарорнинг ижроси нима сабабдан таъминланмаётгани очиқ қолмоқда. Мурожаатчига кўра, иш ҳақини ундириш ва суд қарорини ижро эттириш бўйича Мажбурий ижро бюросига ҳам мурожаат қилинган. Хўш, суд қарорининг ижросига ким тўсқинлик қилмоқда? Нега ишга тикланган ходим бир неча ойдан бери маошини ололмаяпти? Бу гал Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ҳокимнинг важоҳатидан чўчиб, индамай томошабинга айлангандек. Биз ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳокимлик ҳисобчиси билан боғландик. У эса ходимга тўланмай келаётган иш ҳақи борлигини яширмади. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: ходим меҳнат қилса-ю, қўли пул кўрмаса, бу ҳолатга қандай баҳо бериш мумкин? Агар ҳокимлик масъулларининг бир ойлик иш ҳақи кечиктирилса, улар бунга қанча вақт чидаган бўларди? Ёки Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ўз маоши бир ой берилмаса, улар қандай йўл тутарди? “Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор”, деганларидек, МИБ ходимлари ҳамон бу муаммога жиддий муносабат билдирмаётгандек. Ахир гап оддий бир рақам ёки қоғоз ҳақида эмас — ходимнинг меҳнати ва унга тегишли иш ҳақи ҳақида кетяпти. Суд қарори ижроси таъминланиши, ходим эса қилган меҳнати учун ўз ҳақини олиши керак эмасми? https://t.me/OPA_UKA_JURNALISTLAR
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги бош ҳисобчисига маъмурий жарима қўлланилди.

Расмий муносабат

Ижро ҳаракатлари давомида 2026 йил 5 август куни қарздорга тегишли NEXIA-3 русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ижро ҳужжати талабларини бажаришдаги ҳаракатсизлиги сабабли “KATTAQO‘RG‘ON TUMAN HOKIMLIGI” ДМ бош ҳисобчисига 2026 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198¹-моддаси 2-қисмига асосан 4 120 000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Ҳозирда мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорликни ундириш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
👏 1
🤩 1
3 162
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
сегодня, 16:22
Самарқанд вилояти таълимидаги жонкуярлар Рустам нимага ишига/таълимга бефарқ, деб хуноб бўлиб юрган инсонлар учун: 😊

Менимча сабабини топдим, биратим диссертация ёзиш билан машғул бўлган экан, шу хам ишга қатнаб хам диссертация ёзадиган валломатларга қойил қоламанда...
Онов, дажи Махабхаратда Вишну phd ёзмоқчи бўлган вақти ишини, уйини, хотинини, бола-чақасини ташлаб 3 йил ашрамга кетадида, илмий ишимдан хеч ким чалғитмасин, деб. Булар мажлисдан ортмайди, илмий ишга қандай улгурар экан а...🤔

Ўзи товуғимам айтарди:- қўжайин, онов барибир туқумди абиткача туваяппан, ши абиттан кегин бикар ўтирғандан кўра "Янги Катакда палағдачиликнинг ўрни" мавзусида пчд жозай, харна айлигимга пул қўшип берардингисма, деб. - қисиб ўтир битта сен етмай турибсан ўша ерга, деб қўярдим...🤭

Энди phdчиликга қайтсак, комиссия қандай ўтказган билмадим, ўзим хам жа яхши тушунмайман буларнинг қилаётган ишини шунинг учун соха профессионалларига мурожаат қилдим. Таниш волонтёрларга илтимос қилдим холисона фикрларини айтишни, шу фикрларни айтишди:

1-волонтёр фикри: Dsc uchun tayyorlangan ishlarning unikalnosti ijtimoiy sohada 80-85% dan oshmasa qabul qilinmasligi kerak, akaniki esa 61%

2-волонтёр фикри: уникальность фоизи универ.ўзида комиссия томонидан белгиланади лекин плагиат топилса комиссия ишни қайтариши керак, ёзилган ишда 36% плагиат бўлиб турибди.

3-волонтёр фикри: ака, иккита жойини ташлаб бераман, ўзингиз хам бир ўқиб кўринг, қолганини пиво ичиб ўқимасам тушуниш қийин бўлаябди.

Ростдан хам қайта-қайта ўқисам хам калламга хеч нарса кирмади, даже миямда саалгина шамол эсгандай бўлди, ким билади балким шунақа эффект бериши керакдур...😊

Вообщем волонтёрлар хам қизиқиб қолишди ва вақт топиб диссертацияни обдон ўрганиб чиқиб хулоса беришларини айтишди.

Энди масалан мен нима дейишим мумкин...итам-битам палсапа духтири бўпкетаяпкан бир пайтда қорахалқ уларнинг мехнатини ўқимаса гунох бўлади-ку. Ахир булар ёзган "илмий ишлар" хув минг йиллар ўтиб хаётга татбиқ этилади-ку, туврима? Энни шунча нарса ёзиб комиссияни сарсон қилиб "илмий иши" токчада чанг босиб ётиб, ойлигига устама қўшилиши учун қилмайдику бу ишларни, одамзот хали унақа даражада хоромилашмаган бўлса керак...

Ия кистати, эълон қилинган ишларининг рўйхатида интернетда йўқ ишлар хам бор экан, космик кемаларимиз осмонларни забт этаётган даврда:

Akani jami 29ta e'lon qilingan ishlari ro'yxati bor ekan, shundan 6tasini hech qaysi bazadan topolmadim.
Yoki ular aslida yo'q maqola, yoki xishnik jurnallarga chiqargan bo'lgan 6 oy bo'lmay o'chib ketgan.
2 tasini ssilkasi bilan qidirganimda boshqa odamnjng maqolasi chiqib keldi. Google odatda o'xshash narsalarni chiqaradi, lekin gap ilmiy ishlar haqida ketganda baza odatda asl birinchi manbaani iqtibosini chiqarib beradi. deb yozadi.

Xayrulla Mamasoliyev

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
👍 2
1
👏 1
😁 1
6 442
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
сегодня, 15:51
⚡️ Қарорлар хам қонуний хам адолатли бўлиши шарт.

◼️Тезликни 20 км/соатгача оширганлик учун балл хисоблаш назаримда адолатсиз ечим токи “погрешность” масаласи ижобий хал бўлмас экан.

🚦Светофорнинг милтилловчи сариқ ишорасига харакатланган хайдовчига нисбатан “қизил ишорага харакатланди” деб хам жарима хам жарима бали қўллаш бу қароқчиликдан бошқа нарса эмас.

Мақсад нима: хавфсизлик ёки тушум?

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
440
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
сегодня, 08:20
#Тезкор #Тарқатинг

🚘 1-СЕНТЯБРДАН ЖАРИМАЛАР ОШАДИ!

БҲМ 440 минг сўм бўлиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималар ҳам ошмоқда.

Янги жарималар миқдори расмда!

❗️Ҳайдовчи танишларга юбориб, огоҳлантириб қўйинг!

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
4 637
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
сегодня, 04:56
Ориф Пардаевнинг ЖИБ Самарқанд шаҳар суди раиси ваколати муддати тугагани, бошқа судьялик лавозимига ўтишга розилик бермагани ва шу муносабат билан судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилгани ҳақидаги хабарни ўқиб, хаёлимдан яна бир кучли судья суд тизимидан кетибди-да деган фикр ўтди.

Пардаев раислик қилган судда бир ўқувчининг телефони ўғирлангани билан боғлиқ иш кўрилган эди.

Судда жабрланувчи сифатида қатнашган бола телефонни онаси билан ишлаб, зўрға олганини, телефони ўғирланганидан кейин эса дарс қилишда қийналаётганини тушунтирди.

Суд танаффусидан кейин эса суд раиси болага янги телефон совға қилди

Ўқувчи ва унинг онасининг қувончини кўриб, таъсирландим.

Бу расмни ўша куни олганман. Лекин Ориф Пардаев ҳеч қаерга эълон қилмаслигимни илтимос қилди

Бугун эса Ориф ака ҳақида хабарни ўқиб, судьянинг яширин қолган яхшилиги ёдимга тушди.

Баъзи яхшиликлар ҳақида кеч бўлса ҳам айтиш керак...

Лавозим эгасини ўзгартираверади...Аммо йиллар давомида орттирилган билимни, тажрибани ва одамлар қалбида қолган яхши номни ҳеч қандай қарор бекор қила олмайди. Айниқса, яхши ном қолса эсланаверади..

Ҳар қалай биз шундай биламиз. Ориф ака суд раиси эди — аммо ўзини одамлардан баланд тутмасди.
Қонунни яхши биларди уни инсон тақдири билан боғлаб тушунтира оларди.
Мансабдор эди аммо мансабдан сармаст эмасди.

Ориф ака журналистлар билан ҳамкорликни яхши йўлга қўя олди. Шаҳар суди жамоаси Республикага энг чиқиш қилган судлардан бири бўлди.

Менимча, бу — Ориф Пардаевнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги салоҳияти тугади, дегани эмас.

Аксинча, йиллар давомида тўпланган билим, тажриба ва касбий салоҳият ҳали кўп жойда асқотиши мумкин.

Суд тизими эса, ростдан ҳам, ўз ишини биладиган, принципиал ва инсон қадрини унутмайдиган яна бир кучли судьясидан айрилди.

Ориф Пардаевга шу кунгача суд тизимидаги меҳнати учун раҳмат.
👍 18
👏 6
2
23 764
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
сегодня, 03:47
Сербияда қурилиш соҳасида ишлашингиз мумкин, ойлиги 1000-1500 евро.

Асосий маълумотлар:
🟦иш вақти - ҳафтада 50 соат (2 кун дам)
🟦ёш талаби - 20 ёшан 45 ёшгача
🟦синов муддати - 3 ой
🟦иш ҳақи - 1 000 ЕВРО (иш хақи ишнинг самарадорлигига ва қўшимча ишга қараб ошириб борилади. 1000-1500 еврогача)

манба: хорижа иш
анкета тўлдириш: https://xorijdaish.uz/resume

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
1 749
avatar
Opa-uka jurnalistlar
Переслано от ZAMON | RASMIY
сегодня, 03:40
20:30 10.08.2026

MURAKKAB JARROHLIK AMALIYOTLARI HUDUDLARDA O'TKAZILMOQDA

#Jizzax

muxbir: Mo‘tabar Nurmuhammedova

@zamon_lavhalar
👍 1
548
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 16:26
⚖Ориф Пардаев: мансабдан кўра инсонликни устун қўйган раҳбар

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси Ориф Пардаев фаолияти давомида суд тизимида ўзининг самарали меҳнати, принципиаллиги ва инсонларга бўлган самимий муносабати билан ҳурмат қозонди.

У одил судловни таъминлаш йўлида сидқидилдан меҳнат қилди, масъулиятини чуқур ҳис этган ҳолда ҳар бир масалага холис ва қонуний ёндашишга ҳаракат қилди.

Ориф Пардаевни яқиндан билганлар уни, аввало, камтар ва самимий инсон сифатида таърифлайди. У мансабдан кибрланмади, одамларни ажратмади, ҳар бир инсон билан бирдек муносабатда бўлди.

Айниқса, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда доимо очиқлик ва шаффофлик тарафдори бўлди.

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш борасида фаоллик кўрсатди.

Қайсидир масалада ҳуқуқий маслаҳат ёки тушунтириш зарур бўлганда, вақтини аямай, ўз билим ва тажрибаси билан ўртоқлашгани ҳам унинг инсон сифатидаги яна бир яхши фазилати хисобланади.

Бугун Ориф Пардаевнинг Самарқанд шаҳар суди раиси сифатидаги ваколат муддати якунланиб, судьялик ваколати ҳам тугади.

Бироқ лавозим ва мансаб ўзгаради, инсоннинг меҳнати, тажрибаси ва одамлар қалбида қолдирган изи эса сақланиб қолади.

Пардаевнинг кўп йиллик суд-ҳуқуқ соҳасидаги тажрибаси ва салоҳияти Самарқанд вилояти суд тизими жамоаси учун ҳамиша қимматли.

У кўплаб ёш мутахассисларга устоз бўлди, ўзидан яхши тажриба ва ибрат қолдирди.

Ориф Пардаевга шу кунга қадар суд тизимида қилган самарали меҳнати учун миннатдорлик билдирамиз. Унинг келгусидаги фаолиятида ҳам муваффақият, сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилаймиз.

Янги босқичда ҳам халқ ва жамият манфаати йўлидаги эзгу ишларига омад ёр бўлсин!

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
👍 19
👏 5
3
🔥 2
42 1.1K
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 14:04
Ҳокимликларда коррупцион жиноятлар кескин кўпайди

2024 йилда маҳаллий ҳокимликларнинг 106 нафар ходими коррупцион жиноятлар учун судланган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 497 нафарни ташкил этди.

Энг кўп коррупция содир этиладиган ҳудудлар рўйхатида Андижон вилояти биринчи ўриндан тушмай келмоқда.

https://t.me/OPA_UKA_JURNALISTLAR
1 599
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 11:12
Суд қарори “музлатилди”: ходим ишга тикланган, аммо маошини ололмаяпти

Каттақўрғон тумани “Андоқсой” МФЙда ҳоким ёрдамчиси яна мурожаат билан чиқди.

Унинг айтишича, суд қарори билан ишга тикланган бўлса-да, ходим ўтган йил ноябрь ойидан буён иш ҳақини ололмай сарсон.

Суд қарори давлат номидан чиқарилади ва уни ижро этиш мажбурий. Аммо бу ҳолатда қарорнинг ижроси нима сабабдан таъминланмаётгани очиқ қолмоқда.

Мурожаатчига кўра, иш ҳақини ундириш ва суд қарорини ижро эттириш бўйича Мажбурий ижро бюросига ҳам мурожаат қилинган.

Хўш, суд қарорининг ижросига ким тўсқинлик қилмоқда?

Нега ишга тикланган ходим бир неча ойдан бери маошини ололмаяпти?

Бу гал Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ҳокимнинг важоҳатидан чўчиб, индамай томошабинга айлангандек.

Биз ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳокимлик ҳисобчиси билан боғландик. У эса ходимга тўланмай келаётган иш ҳақи борлигини яширмади.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: ходим меҳнат қилса-ю, қўли пул кўрмаса, бу ҳолатга қандай баҳо бериш мумкин?

Агар ҳокимлик масъулларининг бир ойлик иш ҳақи кечиктирилса, улар бунга қанча вақт чидаган бўларди? Ёки Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ўз маоши бир ой берилмаса, улар қандай йўл тутарди?

“Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор”, деганларидек, МИБ ходимлари ҳамон бу муаммога жиддий муносабат билдирмаётгандек.

Ахир гап оддий бир рақам ёки қоғоз ҳақида эмас — ходимнинг меҳнати ва унга тегишли иш ҳақи ҳақида кетяпти. Суд қарори ижроси таъминланиши, ходим эса қилган меҳнати учун ўз ҳақини олиши керак эмасми?

https://t.me/OPA_UKA_JURNALISTLAR
👏 3
2
🤔 1
4 14 666
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 09:54
Ишдан бўшатилди, судга мурожаат қилди ва яна лавозимига қайтди.

Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Паяриқ туманларида ўнлаб боғча мудиралари суд қарорлари асосида ишга тикланмоқда.

Бу ҳолатлар ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқлар ва уларни тайёрлаган масъулларнинг қарорларини қайта кўриб чиқиш заруратини кўрсатмайдими?

Қонунбузилиши аниқланса, етказилган зарар учун ким жавоб беради?
👍 4
🤔 1
9 664
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 08:31
Ўзини ўзи банд қилганлар ҳам пенсия ҳуқуқини шакллантириши мумкин

💼 Сартарошмисиз? Устамисиз? Репетиторлик қиласизми? Ҳунармандмисиз? Ёки шу касбларга ўхшаган ишларда ишлайсизми?

Демак, сиз ҳам келажакда пенсия олиш ҳуқуқини шакллантиришингиз мумкин.

Бунинг учун:
🟢ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтинг;
🟢ижтимоий солиқни ўз вақтида тўлаб боринг.

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
1
👏 1
1 623
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 08:02
Чорсу–Фарҳод бозори йўналишида қатнайдиган 23-автобусда йўловчи аёллар ва ҳайдовчи тортишди.

Аёллар салондаги совутгични ишга туширишни талаб қилди. Ҳайдовчи эса совутгич ишламаслигини айтяпти.

23- автобусда афсуски, доимий ҳолат шу .
Чунки, иссиқда пишиб кетаётган йўловчилар шохона машиналарда юрган раҳбарларга кўринмайди-да.

Жамоат транспортини тарғиб қиламиз, аҳолини шахсий автомобилдан воз кечишга чақирамиз. Аммо жамоат транспортида қандай шароит ҳеч кимни қизиқтирмайди.

Ҳар бир йўловчи ҳайдовчидан кондиционерни ёқишни талаб қилади. Ҳайдовчи эса «Бу менинг қўлимда эмас, катталарга айтинг», деб тушунтиролмайди.
Ўзи ҳам иссиқда терга ботиб, руль ортида пишиб ўтирибди. Кондиционер ишламайди.
Сояда, салқин хонада креслода ўтирган «Тошшаҳартрансхизмат» масъулларига инсоф берсин, дегинг келади
Э, барака топгурлар, кўчага чиқинглар. Бир бўлсаям автобусга чиқиб, одамлар қийналаётганини ўзингиз кўринг
Жазирамада автобусда йўловчи ҳам қийналяпти, ҳайдовчи ҳам.
2
🔥 2
8 727
avatar
Opa-uka jurnalistlar
Переслано от ZAMON.UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
вчера, 06:40
Самарқандда жиззахлик қиз ўзини сувга ташлади

8 август куни Оқдарё ва Самарқанд туманларини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригида навбатчилик қилаётган қўриқлаш ходимлари кутилмаганда сувда ҳаракатланаётган қизни кўриб қолган.

Кутилмаганда қиз боланинг сувга тушиб кетганини пайқаган ходимлар вақтни бой бермай, уни қутқариш учун сувга сакраган.

👉 БАТАФСИЛ ВИДЕОДА КЎРИШ

Telegram | Live | Youtube | Instagram*
2
👏 1
🎉 1
3 549
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 06:19
Шифокор ва ҳамширалар учун Европада 2 000-3 000 евролик иш ўринлари эълон қилинди.

Чехия ва Словакиянинг йирик тиббиёт муассасаларида ишлаш имконияти!

Лойиҳада кимлар иштирок этиши мумкин?
⏩ рус тилида эркин мулоқот қила оладиган, тиббиёт олий таълим муассасасини ҳамширалик йўналишида сўнгги икки йил ичида тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғалари;
⏩ шифокорлар;

Курсларни муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун ойлик иш ҳақи:
⏩ шифокорлар учун — 3 000 евродан;
⏩ ҳамширалар ва тиббиёт оғалари учун — 2 000 евродан бошланади.

❗️Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола орқали ариза юборинг.
Ҳамширалар учун - LINK
Шифокорлар учун - LINK
 
Яқинларингизга тарқатинг!

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
🔥 1
🎉 1
2 730
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 05:11
Каттақўрғон туманида нима гаплар?

Қизиқдан-қизиқ мурожаатлар кела бошлади. Ходим ишлайди, меҳнат қилади, аммо қўли пул кўрмаса, бунинг сабаби нимада?

Менимча, бу масалага яна Мажбурий ижро бюроси аралашиши керакка ўхшайди.

Бу ҳақида батафсил маълумот берамиз.

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
👏 2
🤔 2
2 7 663
avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 04:35
Хонадонларни таъмирлашга фаол қўшнилар жалб қилинади - Президент Фармони

Ҳар ойда эҳтиёжманд оилалар хонадонида қўни-қўшнилар кучи билан таъмирлаш ишлари ташкил этилади.

Шунингдек:
⏩ Камбағал оилаларнинг ҳар бири учун алоҳида дастур тузилади ва даромадини ошириш чоралари кўрилади.
⏩ Уч нафар фаол нуроний ҳар бирига 5 тадан камбағал оилани "бириктириб", уларга камбағалликдан чиқишда кўмаклашади.

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
😁 3
🎉 2
1
1 669

Opa-uka jurnalistlar

4.5K
Бу каналда опа-ука журналистлар Мўътабар ва Озодбек Нурмуҳаммедовлар ўзининг ижодий лавҳаларини жойлаб боради.

Мурожаат учун:
@Ozod_Sevimli_tv
Открыть в Telegram