avatar
Opa-uka jurnalistlar
@OPA_UKA_JURNALISTLAR
вчера, 16:26
⚖Ориф Пардаев: мансабдан кўра инсонликни устун қўйган раҳбар

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси Ориф Пардаев фаолияти давомида суд тизимида ўзининг самарали меҳнати, принципиаллиги ва инсонларга бўлган самимий муносабати билан ҳурмат қозонди.

У одил судловни таъминлаш йўлида сидқидилдан меҳнат қилди, масъулиятини чуқур ҳис этган ҳолда ҳар бир масалага холис ва қонуний ёндашишга ҳаракат қилди.

Ориф Пардаевни яқиндан билганлар уни, аввало, камтар ва самимий инсон сифатида таърифлайди. У мансабдан кибрланмади, одамларни ажратмади, ҳар бир инсон билан бирдек муносабатда бўлди.

Айниқса, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда доимо очиқлик ва шаффофлик тарафдори бўлди.

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш борасида фаоллик кўрсатди.

Қайсидир масалада ҳуқуқий маслаҳат ёки тушунтириш зарур бўлганда, вақтини аямай, ўз билим ва тажрибаси билан ўртоқлашгани ҳам унинг инсон сифатидаги яна бир яхши фазилати хисобланади.

Бугун Ориф Пардаевнинг Самарқанд шаҳар суди раиси сифатидаги ваколат муддати якунланиб, судьялик ваколати ҳам тугади.

Бироқ лавозим ва мансаб ўзгаради, инсоннинг меҳнати, тажрибаси ва одамлар қалбида қолдирган изи эса сақланиб қолади.

Пардаевнинг кўп йиллик суд-ҳуқуқ соҳасидаги тажрибаси ва салоҳияти Самарқанд вилояти суд тизими жамоаси учун ҳамиша қимматли.

У кўплаб ёш мутахассисларга устоз бўлди, ўзидан яхши тажриба ва ибрат қолдирди.

Ориф Пардаевга шу кунга қадар суд тизимида қилган самарали меҳнати учун миннатдорлик билдирамиз. Унинг келгусидаги фаолиятида ҳам муваффақият, сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилаймиз.

Янги босқичда ҳам халқ ва жамият манфаати йўлидаги эзгу ишларига омад ёр бўлсин!

@OPA_UKA_JURNALISTLAR
👍 19
👏 5
3
🔥 2
42 1.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Opa-uka jurnalistlar

4.5K
Бу каналда опа-ука журналистлар Мўътабар ва Озодбек Нурмуҳаммедовлар ўзининг ижодий лавҳаларини жойлаб боради.

Мурожаат учун:
@Ozod_Sevimli_tv
Открыть в Telegram